Украинанинг биринчи президенти вафот этди

Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчук 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг яқинлари хабар берганини Украина матбуоти ёзмоқда.

Кравчук узоқ давом этган касаллик туфайли 10-май куни маҳаллий вақт билан соат 17:00 да вафот этди.

Леонид Кравчук 1991-йилдан 1994-йилгача мустақил Украинани бошқарган. 1994 йилги президентлик сайловларида у рақиби Леонид Кучмага ютқазиб, истеъфога чиққан.

Кравчук 1991-йилда Совет Иттифоқи парчаланганини расман эълон қилган Беловожск шартномасини имзолаган уч одамнинг бири бўлган эди.

Шартномани имзолаган Беларуснинг биринчи президенти Станислав Шушкевич ҳам 4 май куни 88 ёшида вафот этди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркиянинг халқаро номи ўзгарди

Туркиянинг халқаро номи Türkiye деб ўзгартирилди. Туркия БМТга давлат номини хорижий тилларда ёзиш бўйича расмий сўров юборди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд ...

Лхр раҳбари республиканинг россия таркибига қўшилиши бўйича референдум ўтказиш мумкинлиги ҳақида гапирди

ЛХР раҳбари Леонид Пасечник республиканинг Россия таркибига қўшилиши бўйича референдум ўтказилиши мумкинлигини айтди. “Ўйлайманки, яқин орада мамлакатда референдум бўлиб ...

Москвадаги оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар депортацияланади

Москвада муҳожирлар ўртасидаги муштлашувга алоқадорликда гумон қилиниб, 41 нафар тожикистонлик ва 85 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. 6-апрель куни Ўзбекистоннинг Ташқи ...