Украин аскарлари рус армиясини Харьковдан сиқиб чиқармоқда

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьков шимолидаги Питомник қишлоғини қайтариб олганини маълум қилди.

Британиянинг Мудофаа вазирлиги эълон қилган баёнотида шундай дейилади: “Россия қўшинларининг Харьковдан олиб чиқилиши уларнинг Украинанинг йирик шаҳарларини эгаллашга қодир эмаслигини тактик жиҳатдан тан олишдир. Россия у ердаги аҳолидан бундай қаршиликни кутмаган эди”.

Британия вазирлигининг қўшимча қилишича, Украина армияси Россия кучларининг Қора денгиздаги Змейний оролидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва таъминот кемаларини нишонга олганини, бу билан Москванинг йирик қирғоқ чизиғи устидан назоратни кенгайтиришига йўл қўймасликка ҳаракат қилинган.

Украина расмийларига кўра, 11-майда Запороже вилояти ўққа тутилган. Россия қўшинлари томонидан отилган ракета инфратузилмани вайрон қилгани айтилмоқда. Бироқ қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган. Шаҳарда Мариуполдан қочган кўплаб тинч аҳоли қўним топмоқда.

Украина аскарлари Одессани нишонга олган қанотли ракета ҳам уриб туширилганини маълум қилмоқда.

Айни пайтда Азовсталдаги Украина аскарлари Россия кучлари ҳужумларини давом эттираётганини айтишмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Канада билан дания тарихдаги «энг тинч уруш»га нуқта қўйди

Оттавада Канада ва Дания ташқи ишлар вазирлари Мелани Жоли билан Йеппе Кофод Шимолий Муз океанидаги Ханс оролини бўлиш тўғрисидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда Дания ташқи ...

Омск областида икки ўзбекистонлик оғир жароҳат олди, икки киши ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 30 август куни Омск областининг Москаленки туманидаги автомобил йўлида ...

Харьковда рус қўшинлари чегарагача суриб чиқарилди

Украина армияси рус қўшинларини Харьков ҳудудидан Россия чегарасигача сиқиб чиқарди. Бу ҳақда 16-май куни Украина Мудофаа вазирлиги Facebook орқали хабар берди. Вазирлик, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400