Россия армияси 26 900 аскаридан айрилди

Украина Бош штабининг маълум қилишича, Россия армияси сўнгги 24 соат ичида яна 250 аскаридан айрилиб, урушда ҳалок бўлган рус аскарларининг умумий сони 26 900 нафарга етган.

Украина Бош штаби Россия армиясининг 24-февралдан 12-майга қадар қилган йўқотишлари ҳақида баёнот берди.

“Россия армияси жами 26 900 аскарини йўқотди. 199 самолёт, 162 вертолёт, 1205 танк, 2900 зирҳли техника, 542 тўп, 193 ракета тизими ва 88 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими йўқ қилинди”, – дейилади хабарда.

Россия кучлари 2042 та машина, 13 та кема ва қайиқ яна 405 та учувчисиз самолётидан айрилди.

Россия Мудофаа вазирлиги 25-март куни эълон қилган баёнотида Украинада 1351 аскари ҳалок бўлганини маълум қилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Буюк британия украина учун яна 1,2 миллиард доллар ажратишини маълум қилди

Буюк Британия Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш учун яна 1,2 миллиард доллар ажратилишини эълон қилди. Бу маблағлар Украина армиясининг мудофаа қобилиятини ...

Россияда хотинини уриб ўлдирган ўзбекистонликнинг 3 нафар боласи онасиз қолди

Россиянинг Криуша қишлоғида яшовчи 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси 3 нафар фарзандининг онасини ўлдиришда айбланди. Ҳозирда унинг иши юзасидан суд жараёни бошланган. Бу ҳақда ...

Ульяновскда қамоқхонада рўза тутган маҳбуслар қийноққа солинмоқда

Россиянинг Ульяновск вилоятидаги Димитровград шаҳридаги қамоқхонада 7 нафар рўзадор қийноққа солинган. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Gulаgu.nеt лойиҳаси хабар берди. ...