Эронда нархларнинг ошишига қарши чиққан одамлар ҳибсга олинди

13-май куни Эроннинг бир қанча шаҳарларида озиқ-овқат нархи ошишига қарши чиққан камида 20-30 нафар намойишчи ҳибсга олинди.

Мамлакат президенти шу ҳафтада бир қатор иқтисодий чоралар кўрилишини, жумладан давлат бюджети ҳисобидан нархлари барқарор бўлган айрим товарларга субсидиялар олинишини эълон қилди. Натийжада мамлакатда ун ва ёғ нархи ошиб кетди.

 Бу мамлакатда норозиликларни келтириб чиқариб, ғарбий ҳудуддаги Хузистон вилоятидаги бир қанча шаҳарларда норозилик намойишларини келтириб чиқарди.

Интернетда тарқалган видеороликларда кўриниб турганидек, Дезфуле ва Маҳшардаги намойишчилар президент Раиси билан Эрон олий раҳбари Али Хоманаийнинг истеъфосини талаб қилишган. Айрим хабарларга кўра, полиция оломонни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Намойишлар икки кундан бери давом этмоқда.

Коронавирус пандемияси жорий этган иқтисодий чекловлардан кейин дунёда озиқ-овқат ва бошқа товарлар қимматлашди. Россия жорий йилнинг февралида Украинага бостириб кирганидан сўнг нархлар янада қимматлашди.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бу йилги уруш 50 га яқин давлатда озиқ-овқат танқислигига олиб келишидан огоҳлантирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда йил бошидан бери оилавий ажримлар сони 769 тани ташкил этмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитасининг оилавий ажримлар, уларни келиб чиқиш сабаблари муҳокамасига ...

Америка компанияси қазиб оладиган газ ўзбек хонадонларига йўналтирилади

Американинг Epsilon Development Company сармоя компанияси Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш ҳажмини оширмоқда. Бу ҳақда «Podrobno»га таяниб “Хабар.уз” сайти ёзмоқда. ...

Отанг — бозор, онанг — бозор, телевидение ҳам бозор!

Ўзбекистонда сўнгги йилларда ОАВ соҳасида тараққиёт тезлашгандек. Хусусий ОАВнинг ривожланиши соҳани бошдан оёқ ўзгартиргандек тасаввур қолдиради. (more…)