Кремлнинг ваҳшийлигини қўллаб-қувватлаш жиноят содир этиш билан баробар

Латвия Россиянинг 102 нафар фуқаросининг мамлакатга киришини чексиз муддатга тақиқлади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевич Twitter даги саҳифасида ёзди.

Латвия ТИВ сайтида тақиқларга дуч келганлар асосан Россия президентининг Украинага бостириб кириши ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлаган маданият арбоблари эканлиги ёзилмоқда.

“Латвия учун ёқимсиз бўлган шахслар рўйхатига кирганлар Россиянинг Украинадаги тажовузкорлигини яққол оқламоқда”, — дейилади баёнотда. “Кремлнинг ваҳшийлигини қўллаб-қувватлаш жиноят содир этиш билан баробар, шунинг учун бундай одамларни Латвияга киритиш тақиқланади”.

Латвиянинг қора рўйхатига актёрлар Василий Ливанов, Николай Бурляев, Александр Панкратов-Черний, Борис Галкин, Александр Пашутин, Игорь Петренко ҳамда режиссёрлар Юрий Кара ва Николай Лебедев қирган.

 Латвия ҳукумати 9-майда россиялик артистлар Филипп Киркоров, Евгений Петросян, Владимир Винокур ва Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси раҳбари Ирина Винер-Усмонованинг мамлакатга киришини тақиқлади. Март ойида ҳудди шундай қарор Тимати номи билан машҳур Тимур Юнусов, қўшиқчи Юлия Чичерина ҳамда актёрлар Михаил Боярский, Сергей Безруков, Игорь Угольников ва Мария Шукшиналарга нисбатан қабул қилинган эди.

Латвия парламенти 12 майда Россия билан Совет ёдгорликларини муҳофаза қилиш бўйича келишувни бир томонлама бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини икки ўқишда маъқуллаган эди. Сеймнинг (парламент) ушбу қарори Совет армиясининг Ригадаги мажмуасини бузиб юборишга йўл очди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркия путин ва зеленский ўртасида учрашув ўтказиш учун шароит яратмоқчи

Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўгғон билан телефон орқали мулоқотда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашишга қарши эмаслигини ...

Террорчиларга икки доллар пул ўтказган ўзбекистонлик 10 йилга қамалди

Россиянинг Новосибирск шаҳрида Абдувоҳид Мирзабоев устидан олиб борилган суд ўз ишини якунлади — Ўзбекистон фуқароси терроризмга кўмаклашишда айбланаётган эди. Иллюстратив ...

Россиядаги портиллаш бўйича ҳибсга олинган азимовларнинг отаси путинга мурожаат қилди

Жалолобод шаҳрининг яшовчиси Ахрол Азимов Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилиб, икки ўғли Акром ва Аброр Азимовларнинг ишини ҳолис қаралишига ёрдам беришини ...