Путиннинг оғир касалга чалингани айтилмоқда

Украина ҳарбий разведкаси раҳбари генерал Кирилл Буданов Россия президенти Владимир Путиннинг оғир касал эканлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Путин сиёсатидан норози бўлган Россиянинг юқори мартабали мулозимлари уни ҳокимиятдан четлаштиришга ҳозирлик кўрмоқда. Буданов Британиянинг Sky News телеканалига берган интервьюсида шундай деди. Разведка раҳбари Путинга саратон касаллиги ташхиси қўйилганини айтиб, манбаларни ошкор қилмаган.

Буданов Россия ва Украина ўртасидаги фаол жанговар ҳаракатлар йил охиригача давом этишини, августда бурилиш нуқтаси бўлишини башорат қилди. Унга кўра, Украина урушдан кейин назоратни йўқотган барча ҳудудларни, жумладан Донбасс ва Қримни ҳам ўз назоратига олади.

Шанба куни The Times газетаси Владимир Путиннинг саломатлиги ҳақида мақола эълон қилди. У Американинг New Lines журналининг қўлида бўлган россиялик олигарх ва ғарблик инвестор ўртасидаги суҳбатнинг аудиоёзувини манба қилиб ёзган. Март ойида бўлиб ўтган бу суҳбатда россиялик тадбиркор Путин оқ қон касалигига чалинганини айтган. Унинг фикрича, Путин Украинага ҳужум қилишга буйруқ бериб, “ақлдан озган”. Бу ҳаракат Россия иқтисодиётига катта зарар етказди. Олигархнинг исми ошкор этилмаган.

Аввалроқ Россияни тарк этган миллиардер Олег Тинков журналист Юрий Дудга Россиянинг кўплаб бой одамлари Украинадаги урушга қарши эканини айтган.

 Кремл Путиннинг соғлиғи ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаган ва президентнинг соғлиғи яхши эканини айтиб келмоқда. Путин камдан-кам ҳолларда омма олдига чиқмоқда, бироқ бу ҳафта у Москвада 9-майда бўлиб ўтган парад ва бир қатор учрашувларда қатнашди.

Владимир Путин 69 ёшда. Унинг ташаббуси билан қабул қилинган Конституцияга киритилган ўзгартиришларга кўра, у қайта сайланса 2036 йилгача ҳокимиятда қолиши мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россиялик қўшиқчи юрий шатунов вафот этди

Россиялик қўшиқчи, «Ласковый май» гуруҳининг собиқ солисти Юрий Шатунов 48 ёшида вафот этди, деб хабар берди “Lentа.ru” сайти. 23-июнга ўтар кечаси хонанда юрак хуружидан ...

Виктор янукович ўзини украина президенти деб эълон қиладими? 

7-март, душанба куни Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичнинг самолёти Минскдан Москвага қўнди. Самолёт ўша куни кечқурун Минскдан учиб кетди. Бу ҳақда "Украинская ...

Қирғизистон билан ўзбекистон украинадаги урушни зудлик билан тўхтатишга чақирди

Қирғизистон билан Ўзбекистон Украинадаги можарони зудлик билан тўхташ кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда бугун икки давлат ташқи ишлар вазирлари Руслан Қазақбаев ва Абдулазиз ...