Харьковда рус қўшинлари чегарагача суриб чиқарилди

Украина армияси рус қўшинларини Харьков ҳудудидан Россия чегарасигача сиқиб чиқарди. Бу ҳақда 16-май куни Украина Мудофаа вазирлиги Facebook орқали хабар берди. Вазирлик, шунингдек, ўндан ортиқ украиналик аскарларнинг Россия чегарасида туриб гапираётгани акс этган видеони ҳам эълон қилди.

“Ҳурматли Президент – Украина Қуролли Кучлари бошлиғи, сизга маълум қиламиз. Бугун (15-май) Украина минтақавий мудофаа қўшинлари 127-бригадасининг 227-баталони Россия билан чегарани кесиб ўтди. Биз етиб келдик, шу ердамиз”, – дейди украин армиясининг вакили.

Украинанинг баёноти ҳали мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган. Москва бу маълумотни тасдиқлаб ёки рад этмади.

Аммо тўрт кун олдин Британия мудофаа вазирлиги Украина кучлари Харьков ҳудудида рус қўшинларига қарши қарши ҳужум уюштирганини маълум қилган эди. Вазирликнинг таъкидлашича, Россия армиясининг Харьковдан олиб чиқилиши “Украинанинг йирик шаҳарларини қўлга кирита олмаслигини тан олаётганидир”.

Россия билан чегарадош Харьков вилояти Украина шимоли-шарқида жойлашган. Украинанинг иккинчи йирик шаҳри Харьков Россия чегарасидан атиги 40 километр узоқликда жойлашган.

Москва бир неча ҳафта олдин Украинанинг шарқидаги ва жанубидаги қишлоқ ва шаҳарларга ҳужумларини кучайтирди. 15-майда Ғарб Россия армиясининг Донбассдаги ҳужуми “секинлашганини” билдирди. Россия ҳарбийлари Украинада “махсус операция” режага мувофиқ давом этаётганини маълум қилиб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украина россияни мариуполдаги болалар шифохонасини бомбардимон қилишда айблади

Украина Россия кучларини Мариуполдаги болалар шифохонасини бомбардимон қилишда айблади. Шаҳар маъмурияти маълумотларига кўра, тиббиёт муассасаси вайрон бўлган, бироқ ҳалок ...

Россияда владимир путинга “қабр тоши” қўйган яна бир активист ҳибсга олинди

12 март куни Набережние Челни шаҳар суди Владимир Путинга «қабр тоши» қўйилган акцияда иштирок этган фаоллардан яна бир — 32 ёшли Николай Переседовни ҳибсга олди. Бу ҳақда ...

“учинчи жаҳон уруши ядровий ва ҳалокатли бўлади”

Сергей Лавров Украинанинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўйилмаслигини айтди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров: “Учинчи жаҳон уруши ядровий ва ҳалокатли бўлади. ...