Теҳронда ҳавонинг ифлосланиши сабабли мактаблар ёпилди

Эрон пойтахти Теҳронда ҳавонинг ифлосланиши сабабли бошланғич ва ўрта мактаблар ёпилди.

Эрон матбуотига кўра, Теҳрон ҳокимининг ўринбосари Абид Мелекий ҳавонинг ифлосланиши ва кўрилган чоралар ҳақида баёнот берган.

Мелеки ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ фавқулодда вазият гуруҳининг йиғилишида мурожаат йўллаб «Чангнинг келиши ва ҳавонинг ифлосланиш индексининг кўтарилиши сабабли юзага келган антисанитария ҳолатлари туфайли бугун Теҳрондаги барча мактаблар ёпилди, аммо университет ва муассасалар очиқ бўлади» деди.

Ҳавонинг ифлосланиши юқори даражада етганлиги сабабли кеча Теҳрон ҳудудидаги барча мактаб, муассаса ва университетлар ёпилган.

Шаҳар ҳавосининг циркуляциясига мос келмайдиган ҳолат ва аҳоли зичлиги билан биргаликда эски автомобиллар ва фойдаланилган мотоцикллардан чиқадиган газлар ҳавонинг ифлосланишига олиб келадиган омиллар қаторига киради.

Ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёнинг биринчи уч шаҳарларидан бири бўлган Теҳронда мактаблар кўпинча шу сабаб ёпилиб туради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бозордаги босқин

Бозорларда ноқунуний савдолар  юзасидан  рейдлар ўтқазилиши табиий ҳолат. Харидор сифатида  ўзимиз  ҳам бу каби жараёнларнинг кўп марта гувоҳи  бўлганмиз. Агар гап озиқ-овқат ...

Туркистон вилоятида ўзбекистон фуқаросини автобус уриб кетди

«Туркистон—Чимкент» трассасининг Қозоғистоннинг Туркистон вилоятининг Епкенди посёлкасидан ўтган қисмида 23 августга ўтар кечаси Ўзбекистон фуқароси Э.А.ни автобус уриб ...

Риштон туманида  сохта миб ходими қўлга олинди

Шу йилнинг 7 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи И.Э. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 ноябрь куни унинг яшаш уйида “Аброр Тошматов” исмли ...