Озарбайжон билан Арманистон тинчлик келишувига эришишга тайёр

Озарбайжон Арманистон билан муносабатларни нормаллаштиришни истайди ва тинчлик шартномасини имзолашга тайёр. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев маълум қилди.

Бокуда Литва президенти Гитанас Науседа билан бўлиб ўтган учрашувда Алиев Озарбайжон томони душманлик тўлқинини бартараф қилиш ниятида эканини таъкидлади.

“Биз минтақадаги вазиятни, Озарбайжон ва Арманистон муносабатларини нормаллаштириш жараёнини муҳокама қилдик. Президент Озарбайжондан кейин Арманистонга боришини биламан. Ишончим комилки, ушбу ташрифдан кейин аниқ бир қарор қабул қилинади. Аммо бизнинг позициямиз аниқ. Биз Арманистон билан тинчлик шартномасини имзоламоқчимиз”, деди Алиев.

Аввалроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат парламенти йиғилишида Озарбайжон билан тезроқ тинчлик шартномасини имзолаш ниятида эканлигини маълум қилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент-чимкент автобуси йӯлга қӯйилажак

Тошкент Чимкент шаҳарлари ӯртасида автобус қатнови йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда Озодлик радиоси. (more…)

Боғчага болани қўйишда кимларга имтиёзлар берилади?

👉 ногирон бўлган шахсларнинг болалари; 👉 уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари; 👉 ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза ...

Байден: “путин тахтда қолмаслиги керак. у диктатор.”

Байден Варшавада тарихий баёнот берди десак ҳам бўлади. Унинг сўзларидан қисқача иқтибос келтирамиз: - Путин вайрон бўлган империяни қайта тикламоқчи. Бу фикр ҳеч қачон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400