Бир миллиондан ортиқ украиналик қочқин ватанига қайтди

Бир миллиондан ортиқ украиналик қочқин уйларига қайтди, деди мамлакатнинг Британиядаги элчиси Вадим Пристаико 19-май куни Британия парламентида.

Унинг сўзларига кўра, қочқинлар ўз яқинларини, уйини ва иш жойларини соғинган, Киев ва Харьков мэрлари эса ҳудуддаги вазият хавфли бўлгани учун уларни қайтмасликка чақирмоқда.

Киевнинг чеккасидан рус аскарлари март ойининг охирида чиқиб кета бошлаган, Харьковни тарк этганлари эса шу кунларда қарши ҳужумларда қатнашмоқда.

Украинанинг 44 миллионлик аҳолисининг 5 миллиондан ортиғи Россия босқинидан кейин мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Челябинскда ўзбекистон фуқаросини юк автомашинаси уриб кетди

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 26 июль куни Челябинск шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Б.Р.ни йўлни кесиб ўтаётганида ...

Youtube бутун дунё бўйлаб россия томонидан молиялаштирилган каналларни ёпди

Googleнинг YouTube портали бутун дунё бўйлаб Россиянинг давлат ОАВлари ва тегишли медиа каналларини ёпди. Бу ҳақда 11-март куни видеопортал матбуот хизмати хабар берди. ...

Ақш сенати путинни ҳарбий жиноятчи сифатида тан олди

АҚШ Сенати Путинни ҳарбий жиноятчи сифатида тан олиш ҳақидаги резолюцияни имзолади. Резолюцияни Сенатга республикачи депутат Линдси Грэм киритди. Унинг таклифини Демократлар ...