Медиазона: Украинадаги урушда камида 2622 рус аскари ҳалок бўлди

20-май ҳолатига кўра, Россия ва Украина ўртасидаги урушда камида 2622 нафар рус аскари ҳалок бўлган. Йўқотишларни «Медиазона» нашри ва Би-Би-Си рус хизмати кўнгиллилар гуруҳи билан биргаликда ҳисоблаб чиқди. Улар фақат аскарларнинг ўлими ҳақидаги ҳақиқий маълумотларни таҳлил қилишган. Манбалар ҳарбийларнинг қариндошлари, ҳукумат вакилларининг ва оммавий ахборот воситаларининг маълумотларига таянган ҳолда келтирилган.

Жангларда ҳалок бўлганларнинг аксарияти Доғистон, Бурятия ва Волгоград вилоятидан келган аскарлар экани айтилади. «Медиазона» нашри ва Би-Би-Си томонидан олиб борилган ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, бу ҳудудларда ўртача иш ҳақи Россияда бўйича паст деб ҳисобланади.

Таҳлилларга кўра, ҳалок бўлганларнинг 491 нафари офицерлардир. Бу барча ўлганларнинг бешдан бир қисмини ташкил қилади. Уларнинг чорак қисми катта офицерлар: майорлар, подполковниклар ва полковниклардир.

 Шунингдек, 41-армиянинг генерал-майори Андрей Суховецкий билан 8-армиянинг генерал-майори Владимир Фроловнинг ўлими ҳам тасдиқланган. Шунингдек, Қора денгиз флоти қўмондони ўринбосари капитан Андрей Палийнинг вафот этгани ҳам маълум бўлган.

Тадқиқотнинг муаллифлари 2622 та ўлим- йўқотишларнинг ҳақиқий манзарасини акс эттирмаслиги қайд этишган. Бундан ташқари, бедарак йўқолганлар ва асирлар сони номаълумлигича қолмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги қурбонлар ҳақида бор-йўғи икки марта, 2 ва 25 март кунлари маълумот бериб, қурбонлар сони эса 1351 нафарни ташкил қилганини айтган. Шунингдек, Украинада қурбонлар сони 20 мингга яқин эканини маълум қилган.

Украина Мудофаа вазирлиги уруш бошланганидан бери Россия 29 мингга яқин аскарини йўқотганини маълум қилмоқда. Россиянинг ўзи эса қанча аскарини йўқотгани ҳақида маълумот бермай келмоқда.

Ҳозирча бу маълумотларни ҳар икки томондан тенг текширишнинг имкони йўқ.

Британия разведкаси яқинда Россия Украинага февраль ойида бостириб кириши олдидан ёллаган гуруҳнинг учдан бир қисми муваффақиятсизликка учраганини тасдиқлади. Гап нафақат ўлганлар, балки ярадорлар, шунингдек, бузилган ҳарбий техника ҳақида ҳам кетмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Раймонд вейонис европани «россия агрессияси»га қарши бирлашишга чақирди

Латвия президенти Раймонд Вейонис Германиядаги Spiegel нашрига берган интервьюсида Европа мамлакатларини «Россияни тўхтатиш учун» бирлашишга чақирди, деб ёзади “Кун.уз” ...

Латвия россиянинг 80 та каналини кўрсатишни тақиқлади

Латвия Электрон оммавий ахборот воситалари миллий кенгаши Россиянинг 80 та телеканалини мамлакат ҳудудида кўрсатишни 6-июнь куни тақиқлади. Аввалроқ Латвияда Россия федерал ...

Шереметьевода самолёт ёниши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Бироз аввалроқ Москвадаги Шереметьево аэропортида Москва — Мурманск йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи самолёти қўниш чоғида ёниб кетгани хабар қилинди. «Gazeta.ru»нинг Москва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400