Эронда қирувчи самолёт қулаб, икки учувчи ҳалок бўлди

24-май куни Эроннинг Наин шаҳрида ўқув миссиясини бажаётган қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Давлат телевидениесига кўра, ҳалокатдан икки учувчи ҳалок бўлди.

Эронда бир қанча ҳарбий самолёт ҳалокатга учраган. 21-февраль куни Эроннинг Табриз шаҳридаги мактаб стадионига қирувчи самолётининг қулаши оқибатида икки учувчи ва камида бир фуқаро ҳалок бўлган.

Эрон 1979-йилдаги Ислом инқилобидан олдин АҚШда ишлаб чиқарилган F-5 қирувчи самолётларини сотиб олган. Ўнлаб йиллар давомида Ғарб санкциялари транспорт воситаларига эҳтиёт қисмларни сотиб олиш ва янгилаш имконини бермай келмоқда.

Эрон ҳарбийлари Россиянинг «МиГ» ва «Сухой» қирувчи самолётларидан ҳам фойдаланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Истеъмол саватчаси жорий этилади(ми?)

Инсоннинг кунлик ёки ойлик маҳсулот, товар ва хизматларга эҳтиёжи тўғрисида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Агар уларни умумлаштириб ҳисоб-китоб қилсангиз, доимий ўртача миқдорни ...

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи йил бошидан 20 фоизга ўсди

Ўзбекистон ташқи қарзи йил бошидан 20 фоизга ёки 3,4 млрд долларга ошган ҳолда, 2019 йил 1 июль ҳолатига 20,7 млрд долларни ташкил қилди. Ўзбекистон Марказий банки эълон ...

Ўзбекистон халқ артисти ортиқ отажонов вафот этди

17 май куни Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов 72 ёшида вафот этди. Жаноза маросими бугун аср намозидан кейин бўлиб ўтади ва Ўрикзор даҳасидаги Саид Ваққос Ота ...