Мексикада автобус жарликда қулаб тушди

Мексикада муҳожирларни олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради, натижада олти муҳожир ҳалок бўлди, 15 нафари жароҳатланди. Мексика матбуотига кўра, автобус Сан-Луис-Потоси шаҳрига қарашли Мекскитик де Кармона йўлида бошқарувни йўқотиб, баландликдан қулаган.

Ҳодиса оқибатида олти нафар муҳожир, жумладан, тўрт нафар аёл ҳалок бўлган, 15 нафари жароҳатланган. Автобусдагилар асли Гондурас, Сальвадор ва Кубадан экани айтилмоқда. Ярадорлар маҳаллий шифохоналарга етказилган. Ҳалокат юзасидан тергов бошланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эквадорда 1100 дан ортиқ одам ҳибсга олинди

30-апрелда Эквадорнинг учта провинциясида жорий этилган фавқулодда ҳолат вақтида 1131 киши ҳибсга олинган. Президент Гилермо Лассонинг қароридан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ...

Фаровон ҳаёт кечиришни ақшдан излаётган 15 мингга яқин муҳожир пиёда юришни бошлади

Мексиканинг Гватемала чегарасидан йўлга чиққан15 мингга яқин янги муҳожир карвони АҚШ чегарасига етиб бориш учун пиёда юришни бошлади. Мексика матбуотидан ўрин олган хабарга ...

Венесуэла президенти мадуро эронда

 Эрон ва Венесуэла ўртасида 20 йиллик кенг қамровли ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Пойтахт Теҳронга ташриф буюрган Венесуэла президенти Николас Мадуро Садобод саройида ...