Қирғизистондаги Путин чўққисига Украина байроғи ўрнатилгани сабабли альпинистлар сўроққа тутилди

Қирғизистоннинг Чуй вилоятидаги Путин чўққисида Украина байроғи акс этган видеони тасвирга олган альпинистлар сўроққа тутилди. Бу ҳақда Чуй вилояти милицияси хабар берди.

Текширувнинг доирасида ҳуқуқ-тартибот идораларига ушбу ҳудуднинг ўрмончиси 24-май куни кечки соат 19:30 атрофида чўққида икки альпинистни кўрганини маълум қилган. Милиция альпинистларнинг изига тушганида, улар чўққида осилган байроқни кўрганини ва уни видеога олишганини айтишган.

Милиция ҳозирда воқеа ҳолатларини аниқлаш бўйича тегишли чоралар кўрилаётганини, ушбу факт ахборот журналида қайд этилгани ҳақида маълум қилди.

Аввалроқ Путин чўққисига Украинанинг байроғи илинган видеороликнинг муаллифларидан бири Светлана милиция уни сўроққа чақирганини маълум қилган.

Путин чўққисида жойлашган Украинанинг байроғини альпинистлар 24-май куни кўришган. Светлананинг сўзларига кўра, улар Россия фуқаролари, аммо охирги уч йил давомида Қирғизистонда яшаб келишган.

Владимир Путин номидаги чўққи Қирғиз Олатоғининг энг йирик тоғ тизмаси бўлиб, Чуй вилоятининг Москва туманидаги Жар-Тош дарёсининг бошида жойлашган. 4446 метр баландликдан ўрин олган. Чўққига Путин номини бериш 2010-йилда собиқ президент Алмазбек Атамбоев томонидан илгари сурилган ва 2011-йилда имзоланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нега ҳаммаси аксинча?

Xусусий тeлeкaнaллaрдaн биридa Фaрзaндлaрини мaктaбгa олиб борaётгaн отa-онaлaрнинг интeрвюлaри бeрилди. Ҳaммaси яшaш жойидaн йироқроқ мaктaбгa бeришнинг пулли бўлгaнидaн ...

Гонконг полицияси намойишчиларни тарқатиш учун илк марта ўқотар қуроллардан фойдаланди

Гонконгда ўтган навбатдаги норозилик акциясида полиция намойишчиларни тарқатиш учун биринчи марта ўқотар қуроллардан фойдаланди, деб «Коммерсантъ» хабарига асосланиб “Дарё” ...

Бир ҳамшира қиёфасида ўзбек андишаси

  Жамият 17:45 12509 Иллюстратив фото Кун.uz ижодий жамоаси ташриф билан Наманган вилоятига ташриф буюрганимизда, туманлардан бирида жойлашган ҚВПда бўлдик. Шанба куни ...