Молдованинг собиқ президенти 30 кунлик уй қамоғига олинди

Молдова суди собиқ президент Игорь Додонни 30 кунлик уй қамоғига ҳукм қилди. Кишинёвнинг Чокан туман суди 26-май куни қарор чиқарди. Сешанба куни Додоннинг уйи тинтув қилиниб, 72 соатга ҳибсга олинган.

Молдованинг коррупцияга қарши прокуратураси мамлакатнинг собиқ президенти Игорь Додонга тўртта модда, жумладан, коррупция ва давлатга хиёнат бўйича айблов қўйган.

Тергов маълумотларига кўра, Додон олигарх Владимир Плахотнюкдан пора олган. Россияпараст Игорь Додон Молдовани 2016-йилдан 2020-йилгача бошқарган. У бу айбловларни рад этиб, уларни сиёсий таъқиб демоқда.

Додоннинг қайин укаси Петр Меринян ҳам яна 30 кун тергов изоляциясига киргизилди.

Кремл Додоннинг иши ва унинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини диққат билан кузатиб бораётганини маълум қилмоқда.Европанинг энг қашшоқ давлати саналган Молдова март ойида Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун расман ариза топширган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бойлар россияни ёппасига тарк этаяпти

Ўтган 2018 йил давомида Россияни 7 минг нафар миллионер тарк этган. Миллионерларни мамлакатни тарк этишлари масаласида фақат Хитойгина Россиядан олдинда. Аммо, Хитойда ...

“хитой россияга ҳарбий ёрдам жўнатади”: хитой маълумотга изоҳ берди

Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзяннинг айтишича, Россия Украинадаги махсус операция муносабати билан ҳарбий ёрдам сўрагани ҳақидаги хабарлар ёлғон. ...

Youtube бутун дунё бўйлаб россия томонидан молиялаштирилган каналларни ёпди

Googleнинг YouTube портали бутун дунё бўйлаб Россиянинг давлат ОАВлари ва тегишли медиа каналларини ёпди. Бу ҳақда 11-март куни видеопортал матбуот хизмати хабар берди. ...