Россияда депутатлар Путинни Украинадаги урушни тугатишга чақирди

Россиянинг Приморск ўлкасининг депутатлари президент Владимир Путинни Украинадаги жанговар ҳаракатларни тўхтатиб, аскарларни мамлакатдан олиб чиқиб кетишга чақирди.

Ушбу баёнотни Коммунистик партия депутатлари номидан 27-май куни ҳудуднинг Қонунчилик ассамблеяси вакили Леонид Васюкевич ўқиб эшиттирди.

Баёнотда рус аскарлари Украинада оғир йўқотишларга дучор бўлгани туфайли ҳарбий муваффақиятга эришиб бўлмаслиги такидланади.

“Мамлакатимиз ҳарбий амалиётни тўхтатмаса, мамлакатда етимлар сони ортиб боришини тушуниб етмоқдамиз. Ҳарбий амалиётлар пайтида ёшлар нобуд бўлиб, ногирон бўлиб қолишмоқда. Улар мамлакат учун жуда фойдали бўларди”, – деб ёзилган баёнотга Васюкович ва унинг партиясининг аъзолари Геннадий Шульга, Наталья Кочуга ва Александр Сустов имзо қўйган.

Йиғилишда иштирок этган вилоят губернатори Олег Кожемяко депутатлар баёнотини танқид қилди.

«Сизнинг хатти-ҳаракатларингиз Россия армиясини ва нацизмга қарши курашаётган ҳимоячиларимизни обрўсизлантиради. Сизлар хоинсизлар», – деди Кожемяко.

Коммунист депутатларнинг етакчиси Анатолий Долгачев ҳамкасбларининг бу «қилиқларини оқибати оғир бўлишини» айтди. Кейинчалик баъзи дупутатлар баёнотни имзолаганини рад этишди.

Россия 24-феврал куни ҳеч қандай сабабсиз Украинага бостириб кирди. Украина расмийларининг айтишича, Россия урушда 20 мингдан ортиқ аскарини йўқотган. Москва оғир талофатларни тан олди, лекин 25-март куни 1351 аскарини йўқотганини билдирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яманда январь ойида 234 киши ўлдирилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг билдиришича, январь ойида Яманда 234 киши ўлдирилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ...

Ўзбекистон фифа рейтингида сезиларли даражада пастлади

Халқаро футбол Иттифоқи ФИФА 2019 йил сентябрь ойидаги рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси бир неча поғонага пастлашига тўғри келди. Янги рейтингда ...

Сиз энди россиядан 50 000 долларгача пул юбориш ҳуқуқига эга бўлдингиз

Россия Марказий банки жисмоний шахслар учун пул ўтказмаларига янги чеклов белгилади. Тегишли эълон банк сайтида эълон қилинди. Бир ой давомида Россиядаги банк ҳисобварағидан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400