Зеленский: Аввалги ҳаётга қайтиш учун Путин билан музокара қилиш зарур

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат суверенитетини ҳимоя қилиш учун Россия етакчиси Владимир Путин билан музокара қилиш кераклигини айтди. Украина-Россия делегациялари охирги марта 29-март куни Истанбулда юзма-юз учрашган эди. Музокаралар онлайн давом этиб, кўп ўтмай бутунлай тўхтаб қолгани маълум бўлган.

Зеленский 27-май куни Индонезия таҳлил марказига қилган мурожаатида Украина Путин билан гаплашишни истамаслигини, бироқ ҳақиқатдан келиб чиқиб, урушни тугатиш учун шундай қадам қўйишга тўғри келиши мумкинлигини айтди.

«Биз бу учрашув билан нимани мақсад қиламиз? Биз суверен давлат ўз ҳудудида ҳаётни тиклашини истаймиз», – деган Зеленский, Россия ҳали жиддий тинчлик музокараларига тайёр эмаслигини қўшимча қилди.

Зеленский Москвани жаҳондаги озиқ-овқат инқирозидан қурол сифатида фойдаланаётганини ҳам танқид қилди. Аввалроқ Россия Ғарб айрим санкцияларни олган тақдирдагина Украинага денгиз орқали буғдой экспорт қилишига рухсат беришини айтган эди.

27-майда Зеленскийнинг баёнотига Кремл матбуот котиби жавоб бераётиб, Киевнинг «нима қилмоқчи бўлаётгани ноаниқ эканини» такидлади.

«Украина раҳбарияти доимий равишда бир-бирига қарама-қарши баёнотлар бериб келмоқда. Биз Украина томони нимани хоҳлаётганини тўлиқ тушунмаяпмиз», – деди Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зеленский: украинага ойига 7 миллиард доллар керак

Украинага иқтисодий йўқотишлар ва давом этаётган уруш харажатларини қоплаш учун ойига 7 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда Украина президенти пайшанба куни Жаҳон банки ва ...

Россия змейний оролидан аскарларини олиб чиқиб кетганини эълон қилди

Россия Мудофаа вазирлиги 30-июнь куни Қора денгиздаги Змейний оролидан ўз қўшинларини олиб чиққанини маълум қилди. У ердаги ҳарбий топшириқ бажарилиб бўлганини ва гарнизон ...

Северодонецкда украина аскарлари яна чекинишни бошлади

Донбасснинг Северодонецк шаҳрида Украина аскарлари яна рус аскарлари томонидан ҳужумга учради. Бу ҳақда 6-июнь куни Луганск вилояти губернатори Сергей Гайдай маълум қилди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400