Чехия ва Польша Украина армиясига қўшимча қуроллар юборади

Чехия ва Польша Россиянинг Украина шарқидаги ҳужумини тўхтатишга уринаётган Украина армиясига қўшимча қуроллар юборади. Бу ҳақда Чехия мудофаа вазири Яна Чернохова 29-май кунги телемурожаатида маълум қилди. Унинг айтишича, яқин вақт ичида Киевга 26 миллион доллардан 30 миллион долларгача бўлган қурол-яроғ юборилади.

«Ёрдамнинг тинимсиз давом этиши жуда муҳим», деган Яна Чернохов уруш бошланган февраль ойидан бери Чехия Украинага 150 миллион доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам жўнатганини қўшимча қилди.

 Чехия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ёрдам «Т-72» танклари, «БМП-1» ҳарбий машинаси, гаубицалар ва Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган вертолётлар бўлиши мумкин.

Маълумки, Польша Украинага 155 мм калибрдаги 18 дона зирҳланган “Краб” артиллериясини етказиб бермоқда. Бу ҳақда якшанба куни Польша радиоси Мудофаа вазирлигидаги манбаларга таяниб хабар берди.

Россия босқинидан сўнг Украина армиясига бир қатор АҚШ ва Британия бошчилигидаги ғарб давлатлари ёрдам кўрсатмоқда. 29-май куни Германия ҳукумати Украинага 1 млрд. евро ёрдам бераётгани ойдинлашди.

Россия президенти Владимир Путин Украинанинг Донбасс минтақасидаги сепаратист гуруҳларни ҳимоя қилишини айтганидан кейин 24 февралда рус қўшинлари Украинага бостириб кирган. Қарийб уч ойлик жангларда ҳар икки томондан минглаб одамлар ҳалок бўлди. Олти миллиондан ортиқ украиналиклар мамлакатни тарк этган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвадаги норозилик намойишига 50 мингдан зиёд киши йиғилди

Москванинг ададемик Сахаров шоҳ кўчасида рухсат берилган акцияга 50 мингдан зиёд киши йиғилди. Бу ҳақда “Газета.уз” сайти ёзмоқда. Келишилган митингдан сўнг Москва марказида ...

Россияда пичоқланган аёл ўзбекистонда дафн этилди

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлими Тула области Узловая шаҳрида фуқаро У.Эгамуротованинг ўлдирилиши билан боғлиқ вазиятни кузатиб боришда давом ...

Украинада ҳалок бўлган рус аскарларнинг рўйхати сир сақланади

Россия суди Украинада ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар рўйхатини давлат сири деб эълон қилди. Светлогорск шаҳрининг судининг қарори билан Псковнинг 60.RU газетаси сайтида чоп ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400