Лавров Путиннинг саломатлиги ёмонлашгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Владимир Путиннинг саломатлиги ёмонлашгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

“Президент Владимир Владимирович ҳар куни жамоатчилик олдида чиқиш қилмоқда. Сизлар буни экранда кўриб, эшитиб, ўқимоқдасиз. Баъзи одамлар унинг соғлиғига шубҳа қилишлари тушунарсиз. Мен бундай ғийбат тарқатганларни виждонига ҳавола қилиб қўяман”, деди Лавров француз телевидениесига берган суҳбатида.

Бундан ташқари «Путин Украина бўйича дастлабки режасидан жаҳли чиқмоқдами?» – деган саволга, Украинадаги «ҳарбий операция» режа бўйича давом этаётгани, бу режа фуқаролик объектларига зарба беришдан бош тортгани учун кечиктирилаётганини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Украина ҳудудига ҳужум бошлаганига 3 ойдан ошди. Украинанинг Мариуполь, Харьков шаҳарлари ва бир қанча қишлоқлар ҳозирда Россия ҳарбийлари назоратида. Шунингдек асосий жанг айни пайтда Украина шарқидаги Северодонецк ҳудудида кечмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон халқ артисти пўлат саидқосимов вафот этди

Бугун, 18 январь куни Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов 88 ёшида вафот этди. Фото:natlib.uz “Ўзбеккино” матбуот хизматининг хабар беришича, аввалроқ Қўқондаги съёмка ...

Киев: россия 30 мингдан ортиқ аскаридан айрилди

Украина Қуролли кучлари Бош штаби 30-май куни тарқатган баёнотида Россиянинг ҳарбий йўқотишлари 30 300 нафарга етганини маълум қилди. Киев улар орасида қурбонлар, ярадорлар ...

Футбол: месут ўзил “ирқчилик” сабаб германия миллий терма жамоасини тарк этди

Арсенал футбол клубининг ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Германияда ўзининг келиб чиқиши турк бўлгани учун "ирқчилик ва ҳурматсизлик"ка юз тутганини айтиб, халқаро футболни тарк ...