Канада тўппонча сотиш ва сотиб олишни тақиқламоқчи

Душанба куни Канада ҳукумати қуролларни назорат қилиш учун ўқотар қуролларни сотиш ва сотиб олишни тақиқловчи қонун лойиҳасини тақдим этди. Бош вазир Жастин Трюдо Техасдаги мактабда 20 га яқин боланинг ўлими қурол назорати муҳимлигини исботлаганини билдирди.

Ювалд шаҳридаги бошланғич мактабларнинг бирида 24-майда содир бўлган қуролли ҳужум оқибатида 19 ўқувчи ва икки ўқитувчи ҳалок бўлган. Камида 15 киши жароҳатланган. Полиция отишмада гумон қилинган 18 ёшли Сальвадор Рамосни отиб ўлдирган.

Трюдонинг сўзларига кўра, қурол контрабандаси учун жазони кучайтириш кўриб чиқилмоқда. Тўппончадан отиш каби спорт турлари билан шуғулланувчи мутахассислар ва хавфсизлик хизмати ходимлари учун енгилликлар берилмоқчи.

Қонун лойиҳасида, ўйинчоқ қуролларни тақиқлаш, уйдаги зўравонликда айбланаётганларнинг қуролига лицензия бермаслик таклиф қилинган.

Канадада икки йил аввал содир этилган қуролли ҳужумдан кейин мингдан ортиқ қурол намуналари тақиқланган эди. Маълумотларга кўра, айрим фуқаролар бу қарорга суд орқали эътироз билдирмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақшнинг европадаги ҳарбий кучларини мустаҳкамлайди

АҚШ Европадаги қўшинларини мустаҳкамлаб, бу минтақадаги ҳамкор давлатларга қўшимча ҳарбий техника жўнатади. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден 29-июнь куни НАТОнинг Мадриддаги ...

Вашингтон билан москва элчихоналарини ёпмаслиги керак

АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан Вашингтон билан Москва ўртасидаги муносабатлар “яқин келажакда” яхшиланишига шубҳа қилишини билдирди. Икки давлат ўртасидаги ...

Колумбия украина аскарларини тайёргарликдан ўтказади

Колумбия Украина аскарларини миналарни тозалашга ўргатади Колумбия Мудофаа вазири Диего Молано Твиттер саҳифасида 11 нафар ҳарбий муҳандис Украина аскарларини миналарни ...