Туркиянинг халқаро номи ўзгарди

Туркиянинг халқаро номи Türkiye деб ўзгартирилди.

Туркия БМТга давлат номини хорижий тилларда ёзиш бўйича расмий сўров юборди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Twitter-даги расмий саҳифасида маълум қилди.

Дипломат бу хабар Анқаранинг халқаро майдондаги обрўсини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлари доирасида қабул олинганини қайд этди.

“Президент Режап Тоййиб Эрдоған бошчилигида мамлакат обрўсини ошириш учун бошланган жараён якунланиш арафасида. Бугун БМТ Бош котибига ёзган мактубимда, биз мамлакатимиз номини БМТда чет тилларда Türkiye деб рўйхатдан ўтказамиз. Фақат яхшилик олиб келсин!”, деб ёзди Чавушўғли.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда икки ўзбекистонлик уч йилга озодликдан маҳрум этилди

Россиянинг Астрахан вилояти Красноярск тумани суди ўзбекистонлик икки фуқарони уч йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда «Xabar.uz» ёзмоқда. Айбланувчилар чегарачилар ...

Ўзбекистонлик спортчи бекзод нурматов жангдан кейин инсультга учраб, вафот этди

Ўзбекистонлик жангчи Бекзод Нурматов 28 ёшида вафот этди, деб ёзади “Трибуна.уз” сайти. 4 октябрь куни спортчи Грозний шаҳрида ўтказилган Absolute Championship Akhmat 100 ...

Россия грузиядаги аскарларини украинага кўчиришни бошлади

АҚШ мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси Россия Грузиядаги аскарларининг бир қисмини Украинага кўчиришни бошлаб юборганини айтди. Исмини ошкор этмаган мудофаа ...