Исроил аскарлари бир фаластинлик аёлни ўлдирди

Исроил аскарлари босиб олинган Ғарбий Соҳилга қарата ўқ отиб, оқибатида бир фаластинлик аёл ҳалок бўлди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган баёнотга кўра, 31 ёшли Гурфан Вересане, ал-Халил шимолидаги Ал-Аруб қочқинлар лагери яқинида босқинчи аскарлар томонидан отиб ўлдирилган.

Исроил ҳарбийларининг маълумотида ёш аёлнинг «пичоқ билан ҳужум қилганини» айтди. Хабарда айтилишича, унинг қўлида пичоқ бўлган ва 60-сонли йўлни қўриқлаш вазифаси юклатилган аскар томон юрмоқчи бўлган.

Қолаверса, Фаластин Қизил ярим ой жамияти томонидан берилган баёнотга кўра, Исроил аскарлари 20 дақиқа давомида саломатлик гуруҳларининг боришига тўсқинлик қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ёзув ислоҳотини ўтказиш давлат ғазнасига қанчага тушади?

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳнинг хулосалари эълон қилинди. Унга кўра, тўртта ҳарф ўзгарди (Óó, Ǵǵ, Şş, Çç), "Ц" товушини ифодаловчи ...

Қорақалпоғистонлик йигит қабристонда севгилиси ва ўзини пичоқлади

Қонликўл туманида Ш. Кенгесбаев (1995 йилда туғилган) бошқага турмушга чиққан собиқ севгилиси Д.Коптлеува (1998) ва ўзини пичоқлади. Ҳодиса 1 март куни соат 19:30 ларда ...

Андижон вилоятида 10-синф ўқувчиси ўзини осиб қўйди

Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги 24-мактабнинг 10-синф ўқувчиси С.Н. яшаш хонадонининг томида ўзини осиб қўйган. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди. Фото:gagauzyeri.md ...