Украина уруш туфайли қанча зарар кўрди?

Ирландия парламентининг ташқи ишлар ва мудофаа қўмитаси йиғилишида сўзга чиққан Украина президенти девонининг раҳбари Андрей Ермак Россиянинг ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан бери Украина 600 миллиард доллардан кўпроқ зарар кўрганини маълум қилди.

“Ҳозир биз учун жуда қийин. Уруш натижасида 5 миллион киши мамлакатни тарк этди. Худди шу миқдордаги ички қочқинлар бор… Уруш Украина ялпи ички маҳсулотининг 35 фоизини тортиб олди. Биз 200 дан ортиқ заводни йўқотдик. Бизнинг тўғридан-тўғри йўқотишларимиз 600 миллиард доллардан ошди”, — деди Владимир Зеленский девонининг раҳбари.

Унинг қўшимча қилишича, қийинчиликларга қарамай, Украина ўзини ҳимоя қилишда давом этмоқда, шарқ ва жанубда шиддатли жанглар давом этмоқда. «Биз ғалаба қозонишимиз керак. Акс ҳолда, Украина халқ ва давлат сифатида йўқ бўлиб кетади. Ғалаба халқаро ҳамжамиятнинг улкан қўллаб-қувватлаши билан яқинлашмоқда», деди Ермак.

Унинг сўзларига кўра, Украинага энг катта ёрдам Россияни жиловлаш, санкцияларни кучайтиришдир.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россиядан ўзбекистонга уч ой ичида 818 миллион доллар пул ўтказилди

2019 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан 818 миллион доллар пул жўнатилган. Россия Марказий банки тарқатган маълумотларга кўра, шундан ...

Грузиядан россия фуқаролари олиб чиқила бошланди

“Аэрофлот”​ авиакомпанияси Грузиядан россияликлар олиб чиқила бошланганини маълум қилди. 8 июлдан эса ушбу мамлакатга рейслар бутунлай тўхтатилади. “Аэрофлот” ва бошқа ...

Россиядаги меҳнат муҳожирларига ётоқхоналар қуриш таклифи бўлмоқда

Қирғизистон парламентининг депутати Ўмурбек Бакиров Россияда меҳнат қилаётган Қирғизистон фуқаролари учун ётоқхоналар қуришни таклиф қилди. Бу ҳақда депутат қирғиз ...