Россиянинг ракеталаридан бири атом электр станциясига яқин учиб ўтди

Украинанинг Энергоатом ширкати якшанба куни Россия кучлари томонидан Киев томон отилган ракеталардан бири Жанубий Украина атом электр станцияси устида жуда пастдан учиб кетганини маълум қилди. Украина атом электр станцияларини бошқарувчи компания «Россия томони ракетанинг кичик бўлаги операцион блокга тегса, ядровий фалокат юз бериши мумкинлигини тушунмаётганлигини» айтди. Бу атом электр станцияси Украинанинг жанубидаги Николаев вилоятида жойлашган.

Киев мэри Виталий Кличко Россия ракеталари 5-июнь куни эрта тонгда Украина пойтахтининг Дарницкий ва Днепровский туманларига тушганини телеграм каналига ёзди. Унинг сўзларига кўра, охирги ҳужумда камида бир киши яраланган.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий самолётдан отилган узоқ масофали ракеталар Киев чеккасида Шарқий Европа давлатлари томонидан Украинага етказиб берилган Т-72 танклари ва бошқа ҳарбий техникаларни йўқ қилганини маълум қилди. Россия охирги ҳафталарда Украина пойтахтига зарба бермаётган эди.

Айни пайтда Украина шарқидаги Луганск вилоятининг Севередонецк шаҳрида шиддатли жанглар давом этмоқда. 4-июнь куни Украина қўшинлари Россия назорати остидаги айрим ҳудудларни озод қилганини маълум қилди. Худди шундай қуролли можаро Лисичанскда ҳам давом этмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия фуқаролари бир ойда банклардан 1,2 триллион рубль ечиб олишди  

2022-йил февраль ойида Россия фуқаролари банк ҳисоб рақамларидан 1,2 триллион рубль ечиб олишди.  Бу ҳақда Россия Марказий банкининг махсус ҳисоботида айтилади. Бу миқдор ...

Қозоғистон украинага инсонпарварлик ёрдамини юборади

Қозоғистон 14-15 март кунлари Украинага 28 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам жўнатади. Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. “Олмаота – ...

Йил бошидан бери россияни 4 миллион киши тарк этди

2022-йилнинг биринчи чорагида Россияни 3,8 миллион киши тарк этган. Маълум бўлишича, уларнинг аксарияти Туркия (364 минг киши), Миср (352 минг) ва Қозоғистонга (205 минг) ...