Лавров Сербия сафарини бекор қилишга мажбур бўлди

Бир қатор Болқон давлатлари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг самолёти учун ўзининг осмонини очишдан бош тортганлиги туфайли у Сербияга сафарини бекор қилишга мажбур бўлди.

«Сербия атрофидаги давлатлар барча алоқа каналларини ёпиб, Сергей Лавров самолётининг Сербияга учишига рухсат беришдан бош тортди”, деди вазирликнинг матбуот котиби Мария Захарова 6-июнда.

У қайси давлатлар эканлигига аниқлик киритмади. “Интерфакс” ахборот агентлиги юқори мартабали россиялик дипломатга таяниб, НАТОга аъзо Болгария, Шимолий Македония ва Черногория Лавров самолётини ўзини осмонидан ўтказмай қўйганини ёзади.

Лавров Сербияда бир қатор ҳукумат расмийлари, жумладан Президент Александр Вучич ва Сербия Патриархи Порпири билан учрашмоқчи эди

Яқинда икки томон яқинда газ етказиб бериш бўйича уч йиллик шартномани имзолаган эди. Москва яқинда рублда тўлашдан бош тортган айрим Европа давлатларига газ етказиб беришни тўхтатган. Белград Россияни Украинага бостириб киришда айблаганига қарамай, Европа Иттифоқига қўшилишдан ва Москвага қарши санкциялар жорий этишдан бош тортган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украина бош штаби: россия 20 600 дан ортиқ аскарини йўқотди

Украинага бостириб кирилган кундан бошлаб 18-апрелгача рус авиацияси 167 та самолёт, 147 вертолёт ва 381 та артиллерия тизимини йўқотди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари бош ...

Араб давлатлари дўстона муносабатлар сабабли бетарафликни сақлаб қолади

Араб давлатлари Украинадаги вазиятга бетараф қолмоқда. Бундай қарорга келишга ҳар икки томон билан дўстона муносабатлар сабаб бўлган.   “Дўстлар учун иккаласининг ...

17,2 тонна ўзбек узуми россияга киритилмади

Россиянинг Қозоғистонга чегарадош Челябинск вилояти ҳудудига 17,2 тонна ўзбек узуми киритилмади. «REGNUM» Россельхознадзорнинг Челябинск вилояти бошқармаси матбуот хизматига ...