Северодонецкда Украина аскарлари яна чекинишни бошлади

Донбасснинг Северодонецк шаҳрида Украина аскарлари яна рус аскарлари томонидан ҳужумга учради.

Бу ҳақда 6-июнь куни Луганск вилояти губернатори Сергей Гайдай маълум қилди. Шанба куни Украина аскарлари шаҳарнинг деярли ярмини ўз қарамоғига қайтариб олгани маълум бўлган.

“Ҳимоячиларимиз бир муддат ҳужум қилиб, шаҳарнинг деярли ярмини озод қилишган эди, бироқ биз учун вазият яна ёмонлашди”, деди Гайдай.

У рус армиясининг палапартиш артиллерия ҳужумини икки бараварга ошириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Россия ҳарбийлари шунингдек Донецк вилоятининг Славянск ва Святогорск шаҳарларига ҳам ҳужумларини кучайтирганини Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълум қилди.

6-июннинг тонгида Николаев шаҳрида портлашлар содир бўлганини шаҳар мэри Александр Сенкевич Телеграм каналига ёзди.

 Мамлакат шарқида жанглар давом этар экан, Украина президенти Владимир Зеленский Запорожега сафар қилиб, аскарлар билан учрашди ва уларга хизматлари учун миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек 5-июннинг оқшомида россияпараст айирмачиларнинг юқори мартабали қўмондони жангларда ҳалок бўлганини украин аскарлари маълум қилишди. Бу маълумотни россиялик журналист Александр Сладков тасдиқлаб, генерал-майор Роман Кутузов қачон ва қандай шароитда ўлдирилганига аниқлик киритмади.

Шуниндек Украина армиясининг 5-июнь кунги баёнотида айтилишича, Кутузов Луганск вилоятининг Попасная шаҳри яқинидаги тўқнашувда йўқ қилинган.

Москва Украинага қарши уруш эълон қилган 24-февралдан бери бир неча россиялик генерал ўлдирилган бўлса-да, Кремл тўрт нафарини ҳалок бўлганини фақат расман тасдиқлаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия ўзига қарши бўлганларга таҳдид қилди

Бугун БМТда Россияни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқариб юбориш масаласи муҳокама қилинди. Йиғилишда ҳозир бўлганлар ушбу масала бўйича ўз танловларини амалга оширади. ...

Бмт: украина аҳолисининг 90 фоизи қашшоқ бўлади

Агар Украинадаги қуролли можаро узоқ давом этса, аҳолининг 90 фоизи, яъни ҳар ўн кишидан тўққиз нафари камбағал бўлади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ...

Россиялик қўшиқчи юрий шатунов вафот этди

Россиялик қўшиқчи, «Ласковый май» гуруҳининг собиқ солисти Юрий Шатунов 48 ёшида вафот этди, деб хабар берди “Lentа.ru” сайти. 23-июнга ўтар кечаси хонанда юрак хуружидан ...