Латвия Россиянинг 80 та каналини кўрсатишни тақиқлади

Латвия Электрон оммавий ахборот воситалари миллий кенгаши Россиянинг 80 та телеканалини мамлакат ҳудудида кўрсатишни 6-июнь куни тақиқлади. Аввалроқ Латвияда Россия федерал каналлари кўрсатилмай қолган.

Миллий кенгаш раҳбари Ивар Аболиньш LETA агентлигига билдиришича, янги қонунга кўра, бошқа давлатнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига таҳдид солувчи мамлакатда рўйхатдан ўтган каналлар Латвияда кўрсатилмайди.

Қарор 9-июндан кучга киради ва Россия урушни тўхтатиб, Қримни Украинага қайтармагунча давом этади.

Шу куннинг ўзида Электрон оммавий ахборот воситалари миллий кенгаши “Дождь” канали учун лицензия беришга қарор қилди. Телеканалнинг таҳририяти ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Москвада фаолият юритиб келади. Бироқ март ойи бошида у «Фейк тўғрисида»ги қонун туфайли эфирни тўхтатишга мажбур бўлган.

 9-июндан бошлаб телеканал Латвиядан ўз эфирини бошлаши маълум бўлди. «Дождь» раҳбарияти ҳозирча бу борада расмий баёнот тарқатмади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фин кўрфази соҳилида ўзбекнинг жасади топилди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019 йилнинг 19 сентябрь куни Фин кўрфази соҳилида Ўзбекистон фуқароси Г.О.нинг жасади топилгани тўғрисида ...

Собянин: москвада 200 мингга яқин одам ишсиз қолиши мумкин

Россия пойтахти Москвада хорижий компаниялар фаолиятини тўхтатгани туфайли 200 000 га яқин одам ишини йўқотиш хавфи остида қолган . Бу ҳақда 18-апрель куни Москва мэри Сергей ...

Уруш бошланганидан бери украинага хорижий кемалар илк марта келди

Россия Украинага бостириб кирганидан бери биринчи марта хориж кемалари дон маҳсулотларини юклаб кетиш учун Украина портларига келди. Бу ҳақда Украинанинг ҳарбий-денгиз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400