Австриядаги масжидга исломофоблар ҳужум уюштирди

Австрияда бир масжиднинг ташқи деворларига ирқчилик ва исломга қарши ёзувлар ёзилди.

Қуйи Австриянинг Солленау шаҳридаги Яшил масжиднинг жавобгар шахслари томонидан берилган баёнотга кўра, номаълум шахс масжидга рухсатсиз кириб, ташқи деворларга Исломга қарши ва ирқчилик рухидаги ёзувларни ёзиб қўйгани таъкидланди.

Хабарда ислом динига қилинган ҳужум кескин қоралангани ва бунинг мамлакатдаги барча мусулмонлар биландин эркинлигига қилингани билдирилди.

Туркиянинг Венадаги элчиси Ўзан Жейҳун ҳам ҳужумни кескин қоралаб, хавфсизлик кучлари воқеа юзасидан тергов бошлаганини айтди.

Жейҳун расмийлар ҳужумчини зудлик билан ҳибсга олишларига умид қилишини айтиб: «Ўйлайманки, бу Австрияда жамият тинчлигини бузаётган сўнгги ирқчилик ҳужуми бўлади», – деди.

Туркиянинг Венадаги бош консули Жафер Мерт Ўзмерт эса масжидга ташриф буюриб, ҳужум борасида суриштирув ўтказди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда “қора рўйхат”да турган 17 минг мусулмондан 16 мингтаси ундан чиқарилган

Ўртоқлашинг Шарҳларни кўринг Принт қилиш Ўзбекистонда “диний-экстремист оқим аъзолари рўйхати”да бўлган 17 минг одамдан 16 минг нафари бу рўйхатдан ўчирилган, улар “нормал ...

“мулкдор” тақдим этади: калтакланган директорлар ва ўзтв танқид қилган фотима отин (аудио)

Бундан буён "Мулкдор" сайти томонидан куннинг муҳим хабарлари, воқеалар ва ҳодисаларга муносабатларга бағишланган аудио дастур тақдим этиб борилади.  (more…)