Донбассдаги сепаратистлар рус генерали Кутузовнинг ўлимини тасдиқлашди

Украинанинг Донецк вилоятидаги Москва томонидан қўллаб-қувватланган сепаратистлар етакчиси Денис Пушилин Россиянинг яна бир юқори мартабали ҳарбий қўмондони, генерал-майор Роман Кутузов ўлдирилганини тасдиқлади. 7-июнь куни Пушилин Кутузовнинг фотосурати ва унга видолашув хатини телеграм каналига жойлаштирди. Бироқ россиялик генерал қандай шароитда вафот этгани айтилмаган.

Икки кун аввал бир қатор кремлпараст журналистлар генерал Кутузов Украина шарқидаги Луганск вилоятининг Попасная туманидаги Николаевка қишлоғи яқинида вафот этгани ҳақида хабар берган эди. Бу маълумотни Украина расмийлари ёки Россия томонидан расман тасдиқланмаган ёки рад этилмаган.

Россия давлат телерадиокорпорацияси журналисти Александр Сладков Кутузов Россия қўшинлари Украинага бостириб кирганидан кейин можарода ҳалок бўлган тўртинчи россиялик генерал бўлганини айтди.

Бироқ бир қатор мустақил нашрлар Украинада ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар сони бундан ҳам кўплигини маълум қилиб келишмоқда. Яқинда New York Times газетаси Украинада жами 12 нафар россиялик генерал ўлдирилгани ҳақида ёзди.

Россиянинг Мудофаа вазирлиги март ойида бор-йўғи икки марта қурбонлар ҳақида маълум қилиб, 1351 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини тасдиқлаган эди. Мустақил кузатувчилар ва Украина расмийлари Россия армиясининг йўқотишлари бир неча баробар кўплигини айтишмоқда. Россия суди шу ҳафта Украинада ўлдирилган рус аскарлари рўйхатини давлат сири деб эълон қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия дўст бўлмаган мамлакатларга хомашё экспортини тақиқлади

Россия президенти Владимир Путин мамлакати санкция киргизган жисмоний шахслар ва компанияларга маҳсулотларни ва хомашё экспортини тақиқловчи фармонни имзолади. Путин ...

Россияда ўзбекистонлик талаба патент олмай кечки вақтда гипермаркетда сотувчи бўлиб ишлагани учун қўлга олинди

2019 йилнинг 2 май куни ОАВда Россия гидрометерология университети 2-босқич талабаси, Ўзбекистон фуқароси М.Йўлдошевнинг қўлга олинганлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.  ...

Лавров: «украинадаги фуқароларнинг ўлими учун ғарб жавобгар»

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Донбасс ва Украинанинг бошқа минтақаларида тинч аҳолининг ўлими учун Ғарб жавобгар эканлигини айтди. Вьетнам пойтахти Ханойда хизмат ...