Зеленский Украина ўз ерлари учун курашни давом эттиришини айтди

Украина Россия қўшинлари томонидан босиб олинган барча ҳудудларни қайтариш учун курашни давом эттираверишини мамлакат президенти Владимир Зеленский 7-июнь куни украин аскарлари мамлакат шарқдаги Северодонецк шаҳрида шиддатли жангларни давом этаётган бир пайтда айтди.

Украина томони сўнгги сутка давомида Донецк ва Луганск вилоятларида рус аскарлари 16 та аҳоли пунктини ўққа тутганини, Украина қўшинлари эса уларнинг 11 та ҳужумига жавоб қайтара олганини маълум қилди.

Аввалроқ Зеленский рус қўшинлари ва қуроллари сезиларли даражада кўпайганига қарамай, Северодонецкда рус қўшинларига қаршилик кўрсатаётганини айтган эди.

Луганск вилояти губернатори Сергей Гайдай Северодонецк марказида Украина қўшинлари оғир аҳволда экани, бироқ шаҳар Москва назорати остида эмаслигини айтган ва Северский Донецк дарёси бўйидаги Лисичанск шаҳри ҳужум остида қолганини билдирган.

Таҳлилчиларнинг айтишича, агар Россия ҳарбийлари ҳозир Украина назорати остида бўлган икки стратегик шаҳарни эгаллаб олса, бутун Луганск вилояти Россияга ўтади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия президенти владимир путин тожикистонга келди

Россия президенти Владимир Путин 28-июнь куни Тожикистонга келди. Бу Россия раҳбарининг Москва Украинага бостириб кирганидан кейинги биринчи хорижий сафаридир. Душанба куни ...

Россия: иқтисодиётнинг пастлаши 15 йил ичида эришилган ютуқларни бекор қилади

Россия иқтисодиёти бу йил 15 фоизга, келаси йили эса 3 фоизга пастлайди. Шу билан бирга, Ғарб санкциялари, чет эл компаниялари ва маҳаллий экспертларнинг мамлакатни тарк ...

Ленинграддаги дарёдан ўзбекистонликнинг жасади топилди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонаси (Россия) 2019 йил 3 октябрь куни Ленинград вилояти ҳудудида Нева дарёсида Ўзбекистон фуқароси Ш.М.нинг жасади ...