Суданда қабилалар ўртасида қонли тўқнашув бўлди

Суданнинг Ғарбий Дарфур ва Жанубий Курдуфан штатларида қабилалараро тўқнашувларда 27 киши ҳалок бўлди.

Маҳаллий манбалардан олинган маълумотларга кўра, Чад чегарасида жойлашган Ғарбий Дарфурнинг Кулбус шаҳрида араб Ризеигат ва Африкалик Гимир қабилалари ўртасидаги тўқнашувда 16 киши ҳалок бўлган.

Гувоҳларнинг хабар беришича, Гимир қабиласига мансуб учта қишлоқ ёқиб юборилган.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, Жанубий Курдуфаннинг Абу Жубейҳа ҳудудида ал-Ҳавазма ва Канъон қабилаларининг икки аъзоси ўртасида жанжал чиққан. Жанжал қуролли тўқнашувга айланиб, икки қабиладан 11 киши ҳалок бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нигерияда қуролли ҳужум уюштирилди

Нигериянинг жанубидаги Имо штатида террорчи ташкилоти деб эълон қилинган Биафра жамияти аъзоларининг (IPOB) уюштирган ҳужумида 2 аскар ҳалок бўлди. Армия котиби Онема ...

Ғарбий африкада 4 йил ичида 14500 киши ҳалок бўлди

Ғарбий Африкада кучайган террор ҳужумлари туфайли 4 йил ичида 14 минг 500 киши ҳалок бўлгани билдирилди. Ғарбий Африка Давлатлари Иқтисодий Ҳамжамияти (ECOWAS) комиссиясининг ...

Камерунда вабо билан касалланганлар сони ортиб бормоқда

Камеруннинг Ғарбий ва қирғоқбўйи ҳудудларида илк бор авж олган вабо эпидемияси 140 кишининг ҳаётига зомин бўлиб, беморлар сони 7000 кишидан ошди . Камеруннинг Бош вазири ...