Боливиянинг собиқ президенти 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Боливия пойтахти Ла-Пасда суд собиқ президент Жанин Агнесни 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. У «ноқонуний равишда ҳокимият тепасига келиб, халқни исёнга чорлаб, давлат тўнтаришини тайёрлаган» дея айбланган.

Ушбу айбловлар Боливия инқирозга учраган 2019-йилнинг ноябридаги воқеаларига боғлиқ. Расмий маълумотларга кўра, 2006-йилдан бери президентлик қилиб келаётган социалист Эво Моралес президентлик сайловларида ғалаба қозонган. Аммо минглаб одамлар сайлов натижаларига қарши бўлиб, Моралес ваколатини топшириб, мамлакатни тарк этган.

 Мамлакат раҳбарияти истеъфога чиқиб, сенаторлар палатасининг раисининг иккинчи ўринбосари лавозимида ишлаган Аньес ўзини ўша вақтда Боливиянинг муваққат президенти деб эълон қилган. Кейинги сайлов 2020-йилнинг октабрида бўлиб, ўшанда Моралеснинг ҳамтовоғи Луис Арcе ғалаба қозонган. Беш ой ўтгач, Аньес ва унинг шериклари «тўнтариш қилишга уринган» дея ҳибсга олинган.

Халқаро Amnesty International ҳуқуқни химоя қилиш ташкилоти Аньес ва унинг адвокатларига қарши қўзғалган жиноий ишни «Боливияда инсон ҳуқуқларини поймол этилиши учун жазосиз қолиш пандемияси»нинг давоми деб атаган. Шунингдек Аньеснинг ҳукумати оммавий намойишлар чоғида инсон ҳуқуқларининг поймол этилишини етарлича текширмаганини билдирган.

Аньеснинг ўзи ва унинг тарафдорлари унинг ҳокимиятга келиши ноқонуний эканлигини инкор этади. Собиқ президент айбига иқрор бўлган эмас ва ўзини сиёсий таъқибларнинг қурбони деб ҳисоблайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Боливиянинг собиқ президенти 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Боливия пойтахти Ла-Пасда суд собиқ президент Жанин Агнесни 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. У «ноқонуний равишда ҳокимият тепасига келиб, халқни исёнга чорлаб, давлат ...

Ақшда юк машинадан 42 кишининг жасади топилди

Америка Қўшма Штатларидаги Техас штатининг Сан-Антонио шаҳрида юк машинасидан 42 кишининг жасади топилгани маълум қилинди. АҚШ оммавий ахборот воситаларидан ўрин олган ...

Эквадорда 1100 дан ортиқ одам ҳибсга олинди

30-апрелда Эквадорнинг учта провинциясида жорий этилган фавқулодда ҳолат вақтида 1131 киши ҳибсга олинган. Президент Гилермо Лассонинг қароридан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ...