Борис Немцов номидаги мукофот Владимир Зеленскийга топширилди

Борис Немцов номидаги мукофот Владимир Зеленскийга топширилди

Бу йилги Борис Немцов номидаги мукофот Украина президенти Владимир Зеленскийга топширилди. Бу ҳақда якшанба куни Борис Немцов номидаги «Озодлик учун» жамғармаси маълум қилди.

Жамғарма бу йилги мукофотга фақат Украина вакилларини кўрсатишга қарор қилди. Улар орасида Киев мэри Виталий Кличко, Украинаги «Голос» партияси асосчиси, рок қўшиқчиси Святослав Вакарчук, ҳарбий тиббиёт кўнгиллилар асосчиси, Юлия Паевская, Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович ҳам бор.

Россия Украинага бостириб кирган 24-февраль кундан буён ҳар икки томондан минглаб одамлар ҳалок бўлиб, жанглар давом этмоқда. Москва «махсус операция» деб атаган уруш халқаро ҳамжамият томонидан танқид қилинмоқда.

Россиянинг мухолифатдаги сиёсатчиси Борис Немцов 2015-йилнинг 27-февралида Москвада ўлдирилган. Қотилликка алоқадор дейилган беш чеченистонлик шахслар ҳибсга олинган. Сиёсатчининг тарафдорлари ушбу тергов тегишли тартибда ўтказилмаганини, қотилликка буйруқ берган шахс аниқланмаганини билдириб келишади. Улар бу қотилликда Россия президенти Владимир Путинни ҳам айблайдилар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Северодонецкда украина аскарлари яна чекинишни бошлади

Донбасснинг Северодонецк шаҳрида Украина аскарлари яна рус аскарлари томонидан ҳужумга учради. Бу ҳақда 6-июнь куни Луганск вилояти губернатори Сергей Гайдай маълум қилди. ...

Ақш россияга доллар жўнатишни тақиқлади

АҚШ президенти Жо Байден Россияга нақд доллар жўнатишни тақиқлади. Унинг буйруғи жума куни Оқ уй веб-сайтида эълон қилинди. Бу чора Россиянинг Украинадаги ҳужумлари учун ...

Колумбия украина аскарларини тайёргарликдан ўтказади

Колумбия Украина аскарларини миналарни тозалашга ўргатади Колумбия Мудофаа вазири Диего Молано Твиттер саҳифасида 11 нафар ҳарбий муҳандис Украина аскарларини миналарни ...