Қирғизистон ҳукумати давлатга 110 минг тонна буғдой сотиб олганини маълум қилди

Қирғизистон ҳукумати 110 минг тонна буғдой, 25 минг тонна шакар сотиб олди. Бу ҳақда бугун Бишкекда савдогарларнинг назорат-касса машиналарига қарши митингида Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров маълум қилди. Унинг айтишича, мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатлар қилинмоқда.

«Бизда бу борада муаммо йўқ. Ҳукумат барча имкониятларни ишга солмоқда», – деди Жапаров.

Украинадаги уруш билан боғли озиқ-овқат хавфсизлиги борасида муаммолар яралмоқда. Жорий йилнинг май ойида Қирғизистонда шакар тақчиллиги кузатилиб, нархлар кўтарилган. Ўшанда Вазирлар Маҳкамаси олти ой муддатга шакар ва шакар қамишини экспорт қилишни тақиқлаган эди.

Қирғизистон буғдой, шакар каби озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилади. Хусусан, Қирғизистон буғдойнинг 57 фоизини Россиядан, 40 фоизини Қозоғистондан сотиб олади. Ўтган йили мамлакатга қарийб 50 минг тонна шакар импорт қилинган, унинг асосий қисми Россиядан, 24,3 минг тонна. Қозоғистондан 4,5 минг тоннадан ортиқ шакар келтирилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвадаги норозилик намойишига 50 мингдан зиёд киши йиғилди

Москванинг ададемик Сахаров шоҳ кўчасида рухсат берилган акцияга 50 мингдан зиёд киши йиғилди. Бу ҳақда “Газета.уз” сайти ёзмоқда. Келишилган митингдан сўнг Москва марказида ...

“фақат ўзбекнинг бошида борми хору зор бўлиш?”

Бир икки кун олдин “Фейсбук”да 25 йил Америкада юриб, АҚШ фуқаролигини олган бир одамнинг Ўзбекистонга қайтаётганини ёзишганди. АҚШдаги консуллик визасини қилиб беришган ...

2018-йилда ўзбекистон ёшлари орасида 14 мингдан зиёд жиноят содир этилган

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судяси Зафар Назаровнинг маълум қилишича, ўтган йилда ёшлар ўртасида 14 мингдан ортиқ жиноят содир этилган бўлиб, уларнинг 3 минг 990 таси ...