Рус аскарлари Северодонецкнинг катта қисмини назорат қилмоқда

Украина армиясининг бир неча ҳафтадан буён жиддий талофатларга учраб, кўрсатаётган шиддатли қаршиликларига қарамай, ҳозирда рус аскарлари Северодонецкнинг катта қисмини назорат қилмоқда.

Расмий Киев Ғарб далатларининг ҳарбий ёрдамига муҳтож эканлигини бир неча бор айтмоқда.

Бу вақт ичида бугун 15-июнь куни Россия Северодонецк шаҳридаги «Азот» кимё заводининг ҳудудида ҳимояланаётган украин аскарларидан қуролларини ташлаб, таслим бўлиб беришни талаб қилди. Шунингдек, мана шу ерда бошпана топган тинч аҳолига «гуманитар йўлак» берилишини айтди.

Британия разведка хизматининг сўнгги маълумотларига кўра, айни пайтда юзлаб одамлар украиналик ҳарбийлар билан бирга завод ертўласида яширинган.

Украина президенти Владимир Зеленский 14-июнь кунги баёнотида мамлакат ракетага қарши замонавий қуролларга муҳтожлигини, ҳамкор давлатлар ваъда қилган қуролларни ушлаб туришига ҳеч қандай баҳона бўлмаслигини айтди.

Бугун Брюсселда ўнлаб мудофаа вазирлари йиғилиб, Украина мудофаасини муҳокама қилмоқда. Эртага НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилиши бўлиб ўтади, у ерда Украинага қурол етказиб бериш масаласи муҳокама қилинади.

 Россия Украинага 24-февралда бостириб кирган. Ўшандан бери 7 миллионга яқин одам мамлакатни тарк этди, яна 8 миллион киши уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Украина томони 10 мингга яқин аскар ва 22 минг тинч аҳолини йўқотгани, камида 31 минг рус аскари ҳалок бўлганини айтмоқда. Россия 25-март куни 1351 аскарини йўқотгани ҳақида расман эълон қилганидан бери ўз рақамларини янгиламади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нархлар нега ўсмоқда? янги иқтисодий воқеликда қандай яшаш керак?

Аввал тахмин қилганимдек, ҳукумат ва МБ валюта бозорини либераллаштириш курсини давом эттирдилар: импорт товарларига божлар сезиларли пасайтирилди, 1 октябрдан бошлаб аҳолига ...

Ozodmikrofon: “порталга кимдан арз қилсам шикоятим ўша раҳбарнинг ўзига юбориляпти”

Андижон вилояти Балиқчи тумани пенсия жамғармасининг хўжалик ишлари мудири Осиё Қўчқорованинг OzodMikrofonга арз қилишича, унга нисбатан уюштирилган туҳмат ўз тасдиғини ...

Уйингиз йўқ бўлишидан олдин бормиди?

Рамазон ойи арафасида «ЎзА» сайтида берилган «Масжид кимники?» сарлавҳали видеорепортаж кўпчиликни беэътибор қолдирмагани аниқ. Унда журналистнинг Андижон шаҳри, Тахтакўприк ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400