Макрон Россияни тўхтатиш учун «қўлидан келган барча ишни қилишга» тайёр эканини айтди

Франция президенти Эммануэл Макроннинг Россиянинг Украина билан урушини тугатиш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёрлиги ҳақидаги баёноти унинг Москвага нисбатан олдинги позициясидан кескин фарқ қилди.

15-июнь куни Руминияга ташрифи чоғида у НАТО ҳарбий базасида Франция, АҚШ, Британия ва бошқа иттифоқчи давлатларнинг аскарлари ёнида сўзлаётиб, «Биз Россиянинг кучини тўхтатиш учун, украиналиклар билан уларнинг армиясига ёрдам бериш ва музокараларни давом эттириш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз”, — деб билдирди.

Аввалроқ Франция президентининг Россияни камситиш мумкин эмаслиги ҳақидаги баёноти Украинани қўллаган давлатларнинг норозилигига сабаб бўлган эди.

Айрим хабарларга кўра, Макрон 16-июнь куни Киевга ташриф буюриши мумкин. Германия канцлери Олаф Шольцнинг ҳам Украина пойтахтига бориши айтилмоқда .

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Молдова авлиё георгий лентасини, z ва v ҳарфларини уруш контекстида ишлатишни тақиқлади

Молдова парламенти “Авлиё Георгий” орденининг лентасини ҳамда Россия аскарлари Украинадаги урушда қўлланаётган Z ва Vҳарфларидан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини ...

Путин 134 500 нафар ёшларни ҳарбий хизматга чақирмоқда

Россияда 1-апрелдан баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақириш бошланади. Ҳарбий хизматга 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган эркаклар чақирилади. Чақирув 15-июлга қадар давом этади. Шу ...

Генерал буданов: россия украинани иккига бўлиб ташламоқчи

Украина Мудофаа вазирлиги разведка хизмати раҳбари генерал Кирилл Буданов Россия Украинани бўлиб ташлаш ниятида эканини айтди. Унинг ушбу баёнотини Украина Мудофаа вазирлиги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400