Франция, Германия ва Италия раҳбарлари Киевга келишди

Франция президенти Эммануэл Макрон, Германия канцлери Олаф Шольц ва Италия бош вазири Марио Драги пайшанба куни эрталаб Киевга етиб келишди.

Уруш туфайли Украина ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли улар поездда келишган. Уларнинг учтаси бирга ўтирган суратлари чоп этилди.

Ташриф ҳақида расман эълон қилинмаган ва оммавий ахборот воситалари уч киши йиғилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзишган. Ташрифнинг санаси Украинага Европа Иттифоқига аъзо-номзод мақомини бериш масаласини кўриб чиқадиган Еврокомиссиянинг жума куни бўладиган йиғилиши олдидан белгиланган бўлиши мумкин.

Макрон Киевга етиб келгач, ташрифдан асосий мақсад Европанинг Украина билан бирдамлигини кўрсатиш эканини айтди. Бир кун аввал Руминияда сўзга чиқиб, «Украина нима бўлишидан қатъий назар Россия билан музокара олиб бориши керак”, деб айтган.

Украина расмийлари, жумладан президент Владимир Зеленский аввалроқ Франция ва Германия раҳбарларининг Украина-Россия можаросига муносабатини танқид қилишган эди. Уруш бошланганига уч ярим ой бўлганига қарамай, уларнинг Киевга келиб кетмаганини халқаро ҳамжамият танқид қилиб келаётган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украинани қайта тиклаш режаси 750 миллиард доллар деб баҳоланди

Россия ҳужумидан кейин Украинани қайта тиклаш учун 750 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда 4-июлда Швейцариянинг Лугано шаҳрида бўлиб ўтган йирик халқаро саммитда маълум ...

Россиянинг бешта вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, уч кун ичида Украинанинг Донбасс водийсидан 60 мингдан ортиқ одам келган. Қочқинларни биринчи бўлиб Ростов вилояти ...

Лавров: «украинадаги фуқароларнинг ўлими учун ғарб жавобгар»

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Донбасс ва Украинанинг бошқа минтақаларида тинч аҳолининг ўлими учун Ғарб жавобгар эканлигини айтди. Вьетнам пойтахти Ханойда хизмат ...