Қирғизистон ва Қозоғистон интернет тарифлари энг арзон мамлакатлар қаторига кирди

Қозоғистон энг паст интернет тарифлари бўйича дунёда 8-ўринни Қирғизистон эса 5-ўринни эгаллади.

2022-йилга бағишланган Интернетга кириш индексининг сўнгги рейтингига кўра, Қозоғистон энг паст интернет тарифлари бўйича 8-ўринни эгаллади. Қозоғистонликлар 1 ГБ мобил интернет учун бор-йўғи 0,8 доллар тўлайди. Қолаверса, Қозоғистонда тарифлар нархи пасайиб бормоқда: бир йил аввал бу кўрсаткич 0,9 АҚШ долларини ташкил қилган.

Таққослайдиган бўлсак бизнинг Ўзбекистонда ҳар ГБ учун ойига 1,3 АҚШ долларини тўлаймиз. қўшни Тожикистон эса 3,5 доллар тўлайди.

Интернет тарифи 17,5 доллар бўлган Туркманистон Африка ва орол давлатлари билан аутсайдер сафига кирди. Мобил интернетга кириш имкони бўлган етакчи ўнталикка Қирғизистон ва Қозоғистондан ташқари, Россия ва Беларус кирди.

Исроил – 0,3 АҚШ доллари

Россия – 0,5 АҚШ доллари

Ҳиндистон – 0,6 АҚШ доллари

Шри-Ланка – 0,6 доллар

Қирғизистон – 0,6 АҚШ доллари

Бангладеш – 0,7 АҚШ доллари

Италия – 0,7 АҚШ доллари

Қозоғистон – 0,8 АҚШ доллари

Беларусь – 0,8 АҚШ доллари

Вьетнам – 0,8 АҚШ доллари.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Xabarlar: o’zbekistonda 2700 mahkum avf qilindi; eshshak go’shti qo’shilgan kolbasa va boshqa xabarlar

Самарқандда 24 киши овқатдан заҳарланди

Жорий йил 7 октябрь куни соат 14:10 дан 8 октябрь соат 22:00 га қадар Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасига 24 нафар фуқаро кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, ...

Ислом каримов британиядан сиёсий бошпана сўради

Ўзбекистоннинг марҳум президенти невараси Ислом Каримов Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўраган. (more…)