Хитой Россиядан кўпроқ нефть сотиб олишни бошлади

Хитой йил бошига нисбатан Россиядан кўпроқ нефть импорт қила бошлади. Хитой божхона хизматининг сўнгги статистик маълумотларига кўра, май ойида Пекин Россиядан 8,4 миллион тонна нефть сотиб олган. Бу 2021-йилнинг май ойига нисбатан 55 фоизга кўпдир.

Натижада май ойида Россия Хитойга нефть экспорт қилган асосий мамлакатга айланиб, Саудия Арабистонини ортда қолдирди. Bloomberg нашрининг маълумотларига кўра, Хитой бир ой ичида Россиядан 7,47 миллиард долларлик нефть сотиб олган. Бу апрель ойига нисбатан 1 миллиард долларга кўпдир.

Хитой Россиянининг Украинага бостириб киришда айблашдан бош торган. Россия қўшинлари қўшни давлатга бостириб киришидан аввал, Қишки Олимпия ўйинлари очилишида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан Россия президенти Владимир Путин учрашган эди.

Украинада уруш бошланганидан бери Ғарб давлатлари Россиядан газ ва нефть сотиб олишни камайтиришга ҳаракат қилиб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия хоккей бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди

Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) Россияни ЖЧ-2023 мезбонлик қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Федерация кенгаши 26-апрелда Цюрихда бўлиб ўтган йиғилишда шундай қарор қабул ...

Амалда аҳоли қишлоқ хўжалик меҳнати билан банд, уларнинг турмуш тарзи эса қишлоққа хосдир

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги маълумотига кўра, 2009-2018 йиллар оралиғида урбанизация даражаси Ўзбекистонда 1,1 фоизга пасайиб, 50,6 фоизни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Kun.uz ...

Мирзиёевнинг қизи вазирликда ишламоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қизи Шаҳноза Мирзиёева-Шаханова янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлигида масъул лавозимга тайинланган. (more…)