Британия бош штаб бошлиғи «Европадаги урушга тайёр бўлишга» чақирди

Британия Бош штабининг янги раҳбари генерал сэр Патрик Сандерс Россия 24-февралда бошлаган Украинадаги урушга эътибор қаратиб: «Британия аскарлари Европада яна жанг қилишга тайёр туриши керак» – деб айтди.

Британия бош штаб бошлиғи: «Россиянинг Украинага бостириб кириши, Британияни ҳимоя қилиш мақсадимизга хизмат қилиши учун ерда урушишга ва ғалаба қозонишга тайёр бўлиш зарурлигини белгилайди. Энди бизнинг иттифоқчиларимиз билан бирга урушиб, Россияни мағлуб эта оладиган армия ташкил қилиш зарурати бор», – деди.

Сандерс, шунингдек, у 1941 йилдан бери “Европадаги қитъавий держава иштирокидаги қуруқлик урушнинг соясида» армияга қўмондонлик қилган биринчи штаб бошлиғи бўлганини таъкидлаб: «Биз қўшинларни Европадаги урушга яна бир бор тайёрлашимиз керак бўлган авлодмиз”, деб айтди.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Киевга ташрифи чоғида Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашганидан сўнг, у «(Россия президенти) Владимир Путиннинг ишғоли янги босқичга кирмоқда» деб айтган эди.

«Таймс» газетасида чоп этилган мақолада Жонсон: «Путин Украинага нисбатан шафқатсиз босимдан фойдаланар экан, биз узоқ урушга тайёргарлик кўришимиз кераклигидан қўрқаман», деб билдирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Киев яна ракета ҳужумларига учради

26-июнь куни Украина пойтахти Киевдаги турар-жой ҳудуди рус аскарларининг ракета ҳужумларига дуч келиб, камида беш киши, улар орасида етти ёшли қиз жароҳат олди. Мамлакатнинг ...

Путин 10 минг доллардан ортиқ нақд хорижий валютани россиядан олиб чиқишни тақиқлади

Владимир Путин Россия Федерациясидан 10 минг доллардан ортиқ нақд хорижий валютани олиб чиқишни тақиқлади. Бу ҳақда Кремл сайтида ёзилмоқда. Фармон бугун, 2-март куни кучга ...

Украинадаги урушда 25 минг 650 нафар рус аскари ҳалок бўлди

Украина Бош штабининг маълум қилишича, Россиянинг 25 650 аскари, 199 самолёти, 158 вертолёти ва 1145 танки йўқ қилинган. Украина Бош штаб бошқармаси Россия армиясининг ...