Тбилиси: Европа Иттифоқига киришни қўллаган минглаб одамлар намойишга чиқди

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида 20-июнь куни Европа Иттифоқига қўшилиш тарафдори бўлган ўн минглаб одамлар митинг ўтказди. Парламент биноси олдидаги тинч митингни мухолифат партияларига яқин саналган “Сирцхвилия” нодавлат ташкилоти уюштирди. Митингда Грузиянинг евроинтеграциясидан бошқа шиорлар янграб, сўзлар гапирилишига тақиқ қўйилди.

Аввалроқ, 17-июнь куни Еврокомиссия Европа Кенгашига Украинага ЕИ аъзолигига номзод мақомини бериш бўйича таклиф юборган эди. Унда Еврокомиссияси суд эркинлиги каби қатор талабларга жавоб бермагунча Грузияга мақом берилишини қўллаб-қувватламаган эди. Аввалроқ комиссия Украинадан ташқари Грузия ва Молдавани ҳам кўрсатиши хабар қилинганди.

Шу йилнинг бошида, 28-февралда Украина президенти Владимир Зеленский Европа Иттифоқига қўшилиш учун ариза топширган эди. 3-март куни Грузия ва Молдова ҳам худди шундай ариза билан мурожаат қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Киев метросида чақалоқ дунёга келди

Бугун киевликлар бошпанасига айланган метрода чақалоқ дунёга келди. Украина халқи учун оғир дамларда ҳаёт эшигини очган чақалоққа Мия деб исм қўйилди. Бу ҳақда собиқ депутат ...

Украина: кременчугга келиб тушган ракетадан камида 13 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Полтава вилоятидаги Кременчуг шаҳридаги савдо марказига келиб тушган Россиянинг ракетасидан камида 13 киши ҳалок бўлиб, 50 киши яраланди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий ...

Украинада уруш бошланганидан бери камида 20 журналист ҳалок бўлди

Россия Украинага бостириб кирганидан бери камида 20 журналист ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина Журналистлар уюшмаси хабар берди. Уюшма мамлакатнинг Бош прокуратураси ўлганини ...