Россия Калининградга юкларни ўтказмаётгани учун Литвани айблади

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Калининграддаги йиғилишда юкларни ўтказмаётгани учун Литвага норозилик билдириб, улар ҳам «жавоб чоралари»га дуч келишидан огоҳлантирди.

Патрушев тегишли чоралар кўрилаётганини, агар тез орада жорий этилса, Литва халқи учун жиддий хавф туғдиришини “Интерфакс” ахборот агентлигига маълум қилди. Котиб Литва ҳукуматининг ҳаракатларини Ғарб буюрган “қамал” деб атади.

Бу орада Россия ташқи ишлар вазирлиги ҳам Европа Иттифоқининг Москвадаги элчисини чақиртириб, Литванинг Калининград анклавига юкларни ўзказмаганига норозилик билдирди.

Калининград вилояти Литва билан Польша ўртасида жойлашган бўлиб, амалда Россиянинг асосий ҳудудига боғлиқ бўлмаган эксклав ҳисобланади. 20-июндан бошлаб Литва бу ҳудудга темир йўл орқали юк ўтказишни тақиқлаб қўйган.

Литва ҳукумати ўзининг қарорини Москванинг Украинага ҳужумига боғлиқ Европа Иттифоқининг ва бошқа мамлакатларнинг Россияга қарши бошқа санкцияларни амалга ошириш ҳаракати сифатида баҳолаган. Литва Бош вазири Ингрида Шимоните 21-июндаги баёнотида бу қамал эмаслигини айтди.

«Мен яна бир бор таъкидлаб қўймоқчиман, Калининградни ҳеч ким қамал қилмаяпти. Шу ҳафта охирида фақат айрим товарларга нисбатан санкциялар кучга кирди. Хусусан, қора металларни ташиш тақиқланади. Озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа гуманитар товарларга ҳеч қандай чекловлар йўқ», деди Ингрида Шимоните.

Россияга қарши Ғарб мамлакатларининг санкциялари 2014-йилда Украинанинг Қрим ярим оролини аннексия қилганидан кейин бошланган. 2022-йилнинг бошида Украинага бостириб киришдан кейин Москвага қарши санкциялар кескин ошган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украина литвадан кўпроқ ҳарбий техника сотиб олади

Литва Мудофаа вазири Арвидас Анусаускас Россия ҳужумига учраган Украинага қўшимча ҳарбий машина жўнатишини маълум қилди. Анусаускас ижтимоий тармоқдаги баёнотида «Украинага ...

Россия олигархларининг бойлиги украинани таъмирлаш учун ишлатилиши мумкин

Ҳозирда Европа Иттифоқи расмийлари ушбу масалани муҳокама қилмоқда, деб хабар берди Bloomberg ўз манбаларига таяниб. Муҳокама чоғида ушбу масала иттифоққа аъзо барча ...

Рим папаси буғдойни уруш қуролига айлантирмасликка чақирди

Рим папаси Франциск Россия бошлаган урушда озиқ-овқат қуролга айланмаслиги кераклиги ҳақида огоҳлантирди. Понтифик Ватикандаги ибодат чоғида Украинадан буғдой экспортини ...