Россия Украинанинг икки ёнма-ён шаҳрини ўққа тутишда давом этмоқда

Россия қўшинлари сўнгги 24 соат давомида Украинанинг Северодонецк ва Лисичанск шаҳарларини ўққа тутишда давом этмоқда. Бу ҳақда Луганск вилояти губернатори Сергей Гайдай Телеграм-каналида маълум қилди.

У рус аскарлари шаҳарларни деярли вайрон қилиб, ўтган бир кунда ҳужумларини кучайтиргани ҳақида ёзиб, бу ердаги фотосуратлар ва видеоларни эълон қилган.

Гайдайнинг айтишича, Северодонецкнинг катта қисми Россия томонидан босиб олинган. Фақат Азот заводи ва унинг атрофидаги украин аскарлари таслим бўлмай турибди. Бир неча ҳафтадан буён ушбу саноат зонаси олдидаги ертўлаларда тинч аҳоли ҳам яширинмоқда. Рус қўшинлари Северодонецкни қамал қилиш учун Лисичанскийни қўлга олишга уриниб кўрди, аммо натижа бўлмади..

Россия Украинага бостириб киришидан аввал Луганск ва Донецкдаги айирмачи «республикаларни» мустақил давлатлар сифатида тан олган эди. Россия қўшинлари Украинадаги “блицкриг режаси” барбод бўлгач, ушбу икки вилоятнинг маъмурий чегараларини босиб олишни режалаштирмоқда.

Луганск вилоятининг аввалги маркази бўлган Луганск шаҳрининг 2014-йилда айирмачилар томонидан эгаллаб олингандан сўнг Северодонецк шаҳри унинг пойтахти бўлиб қолган эди. Москва украин заминига 24-февралда бостириб кирган, май ойида эса Северодонецк учун жанглар бошланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пайариқ туманидаги «ёшлар маркази”да ёнғин содир бўлди

2018 йил 18 октябрь куни соат 8:10 да Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги «Ёшлар маркази»нинг иккинчи қаватида ёнғин содир бўлди.  Бу ҳақда «Зарафшон» газетасининг ...

Украинада  ўлдирилган тўрт нафар тожикнинг жасади ватанига етказилди

Россия қуролли кучлари сафида Украинадаги жангларда қатнашиб, ҳалок бўлган тўрт нафар Тожикистон фуқаросининг жасади ватанига қайтарилди. 50 ёшли Саидакбар Саидов ўзи туғилиб ...

Россия «шимолий оқим» қувури орқали европага газ етказиб беришни тўхтатди

11-июлдан бошлаб Россия «Шимолий оқим» газ қувури орқали Германияга газ етказиб беришни тўхтатди. Қувур оператори бўлган Nord Stream AG компанияси бу ҳақда олдиндан маълум ...