Хитой ҳарбий самолётлари Тайван ҳудудига кирди

21-июнь куни Хитойнинг 29 та ҳарбий самолёти, жумладан бомбардимончи самолётлар Тайваннинг ҳаво ҳудудига кириб, оролнинг жанубий қисми ва Тинч океани устидан учиб ўтди. Тайваннинг ҳукумати ўз самолётларини осмонга кўтариб, уларга огоҳлантиришлар берди.

Расмий Тайбэй ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларини шай ҳолатга келтирди. Бу майнинг охиридан бери энг кескин вазият бўлиб қолди. Хитой 23-январда 39 самолётини, 30-майда эса 30 самолётини оролнинг ҳудудида парвоз қилдириб, машғулотлар ўтказган.

Тайван сўнгги икки йил давомида унинг ҳаво ҳудудига Хитой самолётлари кириб, ҳарбий машғулотлар ўтказганидан шикоят қилиб келган. Улар бу ҳаракатни провокация сифатида баҳолаб, Пекин Тайбэйнинг реакциясини текшираётганини билан боғлашган.

АҚШ президенти Жо Байден 24-май куни Токиода бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани саммитида Хитой Тайванга қўшин юборса, АҚШ аралашиши ҳақида огоҳлантирган. У ўз нутқида Тайванни ҳимоя қилиш зарурати Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин кучайганини қўшимча қилган.

1950-йилларда Хитой Коммунистик партиясидан айрилган гоминданчилар Тайван оролидан паноҳ топиб, уни ва унинг атрофидаги бир қанча оролларни алоҳида давлат деб эълон қилган. Улар ўзларини 1911-йилда ташкил этилган Хитой Республикасининг ворислари деб билишади. Тайван Тайбэй шаҳрини ўзининг пойтахти деб билади.

Ҳозирда Тайванни мустақил давлат сифатида атиги 14 давлат тан олади. Пекин оролни ўз ҳудудининг бир қисми деб ҳисоблаб, унга қарши сиёсат юргизиб келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Халқаро ташкилотлар ҳуқуқ ҳимоячиларни кузатишни тўхтатишга чақирди

Олтита халқаро ташкилот Ўзбекистон ҳукуматини ҳуқуқ ҳимоячилари Агзам Турғунов ва Дилмурод Саидовни кузатиш ҳамда қўрқитишни тўхтатиш, уларга ҳуқуқ ҳимояси борасидаги ўз ...

Порошенки қримни украинага қайтаришини ваъда қилди

Пётр Порошенко президент сайловидан сўнг ҳеч қандай шартларсиз Қримни Украинага қайтаришни ваъда қилди. Бу ҳақда РИА Новостига асосланиб “Соф.уз” сайти ёзмоқда. “Украина ҳеч ...

Қашқадарёлик аёл 91 ёшида туғилганлик гувоҳномасини олди

Давлат хизматлари маркази ходимлари Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги хонадонлардан бирида кутилмаган воқеага дуч келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Фото: ЎзА Гап ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400