Тошкент-Душанбе поезд қатнови 30 йилдан сўнг қайта тикланди

Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳридан Тожикистоннинг Душанбе шаҳрига деярли 30 йил ичида биринчи марта 21-июнда йўловчи поезди етиб келди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти хабар берди.

Шу ойнинг бошида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган эди. У ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан ушбу қатновни қайта тиклаш тўғрисида келишиб олган.

Маълумотларга кўра, қатнов ҳафтада бир марта амалга оширилади ва йўлнинг масофаси 21 соатни ташкил қилади.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги темир йўл қатнови 1992-йилда Тошкентнинг қарори билан қўшни мамлакатдаги фуқаролар уруши сабабли тўхтатилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дилмурод саййид: “бизда қонун ишламас эди”

Суратда: Дилмурод Саййид ва Гулзамон Акбар 9 йил қамоқда ноҳақ ўтирган журналист Дилмурод Саййид билан суҳбат. (more…)

Каттақўрғонлик таҳқирланган аёл: «санъат умаровга даъвом йўқ»

Бугун ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган — Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари ўғриликда гувон қилинган аёл қип-яланғоч ҳолда таҳқирлангани ...

“ўзстандарт”: ҳалол стандарти сертификатини берувчи ташкилот тузилади

Ўзбекистонда тез орада ҳалол стандарти сертификати берадиган ташкилот тузилади. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида ўтган матбуот анжуманида "Ўзстандарт" агентлиги бош ...