Россияда ҳарбий самолёт қулаб тушди

Россиянинг Ростов вилоятида Су-25 қирувчи самолётининг қулаши оқибатида учувчи ҳалок бўлди.

Россия қуролли кучларининг Жанубий ҳарбий округидаги матбуот марказидан берилган баёнотга кўра, режалаштирилган ўқув парвозини бажараётган Су-25 қирувчи самолёти ҳалокатга учрагани таъкидланди.

Баёнотда: «Парвоз ўқ-дориларсиз амалга оширилди. Самолёт кимсасиз ҳудудга қулади. Жароҳатланганлар ҳақида хабар йўқ», – дейилади.

Биринчи хабарга кўра, самолёт техник носозлик туфайли ҳалокатга учрагани айтилса, Россия Ҳарбий-космик кучларидан ташкил топган комиссиянинг ҳалокат юз берган жойда суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Бўлишинг: