Афғонистондаги зилзила оқибатида 900 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Пактиё вилоятида содир бўлган 6,1 магнитудали зилзила оқибатида 920 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда давлат ахборот агентликлари ҳукуматга таяниб хабар берди.

Bakhtar агентлиги келтирган қурбонлар сонини Толибон ҳукуматининг ички ишлар вазирлиги тасдиқлади. Улар «Рейтер» агентлигига тасдиқлашича, жабрланганлар сони ҳам кўп.

  Толибоннинг табиий офатларнинг олдини олиш агентлиги раҳбари Муҳаммад Нассим Ҳаққон ҳалок бўлганларнинг аксарияти Пактиёда эканини, Нангарҳор ва Хост вилоятларида ҳам ўлганлар аниқланаётганини қўшимча қилди.

АҚШнинг Геология хизмати (USGS) Афғонистоннинг ва Покистоннинг туташ ҳудудидаги зилзила 22-июнь куни эрта тонгда содир бўлганини, унинг 6,1 баллга етганини тасдиқлади.

Франциядаги Европа Ўртаер сейсмология маркази (EMSC) ва Германиядаги Ер фанлари тадқиқот институти зилзила магнитудаси 6,0 баллни ташкил этганини маълум қилди.

Зилзила Покистон ва Афғонистон ҳамда Ҳиндистоннинг баъзи ҳудудларида ҳам сезилди.

Зилзила тўлқинлари Кобулга, Исломободгача етганини ушбу шаҳарларнинг яшовчилари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам тасдиқлашмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Толибон ҳаракати россияга ўз вакилини юборади

Толибон ҳаракати (Россия Федерациясида террорчи деб тан олинган ва тақиқланган) 15-18 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ХХV Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумига (SPIEF) ўз ...

Кобулда аёллар қизларнинг мактабга боришини талаб қилиб намойишга чиқишди

Кобулда 20 га яқин аёлдан иборат гуруҳ мактабларни қизлар учун очишни талаб қилиб, намойишга чиқди. Ўтган йилнинг август ойида Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келиши ...

Толибон «tiktok» ва pubg ўйинини тақиқлади

Афғонистондаги Толибон ҳукумати TikTok ижтимоий тармоғи ва PUBG онлайн ўйинини тақиқлади. Бу ҳақда ҳукумат матбуот котиби Иномуллоҳ Самангоний Твиттер саҳифасида ёзди. Унинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400