Бангладешдаги сув тошқинлари оқибатида 42 киши ҳалок бўлди


Бангладешда денгиз сатҳига яқин ҳудудларда содир бўлган кучли сув тошқини оқибатида камида 42 киши ҳалок бўлди.

Соғлиқни сақлаш хизмати бош бошқармаси маълумотларига кўра, тошқинлардан шимоли-шарқдаги Силхет ҳудудида 21 киши, шимолий ва марказий Мименсинх ҳудудида 18 ва шимолий Рангпур ҳудудида 3 киши ҳалок бўлди.

Ушбу ҳудудларда сўнгги уч кун ичида сел туфайли 3000 дан ортиқ инсон ифлос сувлар сабабли турли касалликларга чалинди.

Сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларда гуманитар инқироз юзага кела бошлаган.

Озиқ-овқат ва ичимлик суви тарқатишга армия, денгиз флоти ва ҳаво кучлари аъзолари қатнашган.

Биргина Силхет ҳудудида 56 минг гектар ерга зарар етказган сув тошқинларидан бошқа ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги ҳам зарар кўрди.

Сув тошқинлари автомобил ва темир йўлларига ҳам катта зарар етказди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сизлар қайси сайёрада яшаяпсизлар?

Сизлар қайси сайёрада яшаяпсизлар? Ёки қайси сайёрадан келиб қолгансизлар? Нимага, қандай мантиққа асосланиб бундай – отнинг калласидек жарима миқдорларини белгилаяпсиз? 2019 ...

Президент халқ дарди билан яшаши керак !.

Мен хайвон эмасман, мен ақлли мавжудод бўлган инсон сифатида ўз фикримни ҳар доим билдиришга хақлиман !!!. Президент халқ дарди билан яшаши керак !. Ҳа бизнинг президентимиз ...

Мухолифат керакми?

Биз одатда бирор саволга жавоб изласак миллий ва диний қадриятларимизга таянишга харакат қиламиз. Чунки мана шу энг тўғри йўлдир.Оллох шайтонга " Сен муддат ...