Туркманистонда аёлларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб қўйишмоқда.

Туркманистоннинг Болқон вилоятидаги Туркманбоши шаҳрида Йўл назорат полицияси аёл ҳайдовчиларни текширишларини кучайтирди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари автомобиль бошқариб кетаётган аёлларни тўхтатиб, турли баҳоналар билан ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб қўйишмоқда.

Болқондаги бир неча ҳайдовчи аёллар хорижий ОАВларга аноним тарзда мурожаат қилиб, ўзларининг машиналарини жарима майдончасига қўйилаётганини айтишган.

Хотин-қизлар гуруҳи Туркманбоши шаҳар ҳокимлигига шикоят қилган вақтда, у ердаги амалдорлар «аёлларга машина ҳайдашнинг зарурати йўқ эканини», айтишган.

Туркманистон конституциясида «эркаклар ва аёллар тенг ҳуқуқларга эга», дейилган. Амалда мамлакатда бир неча йиллардан буён аёлларнинг ҳуқуқлари, жумладан, автомобиль бошқариш ҳуқуқи ҳам поймол этилиб келмоқда.

Туркманистонда март ойида ҳокимият тепасига собиқ президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов келганидан сўнг Туркманистон фуқароларига, айниқса аёлларнинг ташқи кўринишини назорат қилишни кучайтирди. Мамлакат яқинда кўкракни катталаштириш ёки татуировка каби баъзи косметик операцияларни тақиқлади. Хабарларга кўра, кўчаларда сохта тирноқ ва киприк тақиб юрганларни ушлаб олишлар сони ортган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қишлоқ одамларида қўл теримидан воз кечишга умид уйғонмоқда

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида замонавий пахта териш машиналари синовдан ўтказилаётган экан. Буни эшитган қишлоқ одамларида энди қўл теримидан воз кечарканмиз, деган ...

Каттақўрғон шаҳар ҳокими музаффар ҳошимовга мурожаат қилган фуқаро 15 суткага «кетди»

Шу йилнинг 10 февраль куни «Очиқ мулоқот» телекўрсатувида Каттақўрғон шаҳар ҳокими Музаффар Ҳошимов иштирок этди, деб ёзяпти «Хабар». Тўғридан-тўғри эфирга узатилган ушбу ...

Эльдар асанов:юз нафар кенг фикрли блогер ҳам парламентда ўтириб бирор нарса қила олишига кўзим етмайди

Таниқли блогерлар – Дима Қаюм ва Азиза Умарова ўз номзодларини депутатликка кўрсатаётгани ижтимоий тармоқларда бир неча ҳафталардан буён муҳокама қилинмоқда, адашмасам. ...