Францияда буркини билан сувга тушиш яна тақиқланди

Франциянинг Олий маъмурий суди дам олиш масканларида муслима аёлларнинг сувга тушувчи кийими – буркини кийиб юришга рухсат бергани йўқ. Суд қарорига кўра, “Франциянинг дунёвий тамойили – давлатнинг динларга нисбатан бетарафлигини бузади”. Бу ҳақда Associated Press агентлиги маълум қилди.

Францияда буркини бўйича баҳслар беш-олти йилдан бери давом этмоқда. Мамлакатдаги соҳта исломпарастларнинг хуружлардан сўнг, ушбу кийим 2016-йилда бир қатор шаҳарларда муниципалитетлар даражасида тақиқланиб, уни кийганлар жаримага тортилган.

Ўша пайтдаги президент Николя Саркози ва Бош вазир Мануэль Вальс буркинига қарши бўлиб, уни Франциядаги дунёвий тамойилларга зид эканини айтган. Франция Давлат кенгаши буни буркинига киргизилган чекловни инсон ҳуқуқларининг бузилиши деб ҳисоблаган бўлса, 2017-йилда Марселнинг апелляция суди дам олиш масканларида буркини кийишни таъқиқлаган қарорни қонуний деб топган.

2022-йилнинг май ойида Гренобль шаҳрининг маъмурияти маҳаллий фаолларнинг талаби билан бассейнларда кийиниш қоидаларини енгиллаштириб, аёлларга буркини ва топлес (устсизлик) кийишга рухсат берди. Гренобл мэри ҳар бир аёл ҳоҳлаган кийимни кийишга, бассейнларда ва кўчаларда диний эътиқодини билдириш ҳуқуқига эга эканлигини айтган.

Гренобл шаҳрининг маъмуриятининг қарорига қарши Франция ҳукумати даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Олий маъмурий суд буркинига берилган рухсатни “ноқонуний” деган қонун чиқарди. Франция ички ишлар вазири суд қарорини “дунёвий тушунчанинг ғалабаси” деб атади.

Францияда жамоат жойларида ниқоб ва паранжи кийишга 2010-йилда тақиқ қўйилнган эди. Мамлакатда 5 миллиондан ортиқ мусулмон истиқомат қилади, бу Европа мамлакатларидаги энг юқори кўрсаткич бўлиб ҳисобланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аврелий августин

АВГУСТИН  Аврелий,  Авлиё  Августин (Augustinus Sanctus) (354, Тагаст шаҳри,  Шимолий Африка — 430, Гиппон шаҳри, Шим. Африка) — христиан дини илоҳиётчиси,  «черков  ...

Қўқонда рўмолли қизларнинг рўйхати тузилмоқда

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда чоп этилган рўмол ўрайдиган Қўқон шаҳри мактаб ўқувчиларининг рўйхатлари хусусидаги мақола юзасидан расмий баёнот ...

Нуриддин домла холиқназаров тошкент шаҳар бош имом хатиби бўлди

Тошкент шаҳарга янги бош имом хатиб тайинланди. Андижон вилоят бош имом хатиби сифатида ишлаб келган Нуриддин домла Холиқназаров ушбу вазифага тайинланган. Бу ҳақда Kun.uz ...